UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  28 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0

МЮ Гринвуд борасида расмий баёнот берди. У қоладими ёки кетади? Янгиликлар

МЮ Гринвуд борасида расмий баёнот берди. У қоладими ёки кетади?

Мэйсон Гринвуднинг "Манчестер Юнайтед"даги тақдири ҳал бўлди.

Клуб футболчининг ўз севгилисини зўрлашда айблаши билан боғлиқ ички текширув натижаларини сарҳисоб қилди ва ярим ҳимоячи айбсиз деган хулосага келди.

Шу билан бирга, томонлар футболчининг "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини давом эттириши қийин бўлишини тушуниб етишди. Ҳамкорликни тугатиш устида иш бошланди.


“Бизда мавжуд бўлган далилларга асосланиб, биз интернетда жойлаштирилган материаллар тўлиқ тасаввурни бермагани ва Мейсон дастлаб айбланган жиноятларни содир этмаган деган хулосага келдик. Шу билан бирга, Мейсон бугун омма олдида тан олганидек, у хатоларга йўл қўйган, бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Бу жараёнда иштирок этганларнинг барчаси, жумладан Мейсон ҳам унинг фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши қийинлигини билади. Шу боис, буни “Олд Траффорд”дан ташқарида бажариш мақсадга мувофиқ деб келишиб олдик. Энди биз бу натижага эришиш учун Мейсон билан ишлаймиз”, - дейилади “Манчестер Юнайтед” баёнотида.


Эслатиб ўтамиз, 2022-йил январ ойида футболчи Гринвуднинг қиз ўртоғи ижтимоий тармоқларда уни ҳақоратлангани ҳақида эълон қилган қатор суратлар пайдо бўлгач, ўз уйида ҳибсга олинган эди.

Футболчи зўрлаш, зўравонлик, жинсий зўравонлик ва ўлим билан таҳдид қилишда гумон қилинган. 2022 йил 2 февралда у гаров эвазига озод қилинди. Июн ойида унинг гаров муддати узайтирилди.

2022 йил октябрь ойида Гринвуд гаров қоидасини бузгани учун ҳибсга олинган: Футболчи уни зўрлашда айблаган қиз билан алоқада бўлган.

2023 йил феврал ойи бошида Буюк Манчестер полицияси Гринвуд юқоридаги барча айбловлардан қутилганини эълон қилди. Ёзда футболчи ва уни зўрлашда айблаган қиз фарзандли бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика