МЮ футболчиси: "АЗ Алкмарга қарши ўйиндаги дуранг - жамоа учун яхши натижа"
04 окт 2019 12:21
Янгиликлар
МЮ футболчиси: "АЗ Алкмарга қарши ўйиндаги дуранг - жамоа учун яхши натижа"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далот Европа Лигаси доирасидаги "АЗ Алкмар"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Меҳмондаги бир очко - МЮ учун яхши натижа. Қийин бўлди, аммо биз ёмон ўйнамадик. Жамоа таркибида кўплаб ёш футболчилар бор.
Шу билан бирга ҳимояда ишончли ўйнадик ва дурангга эришдик.
Биз - "Манчестер Юнайтед"миз. Бизнинг мақсадимиз юқорироқ бўлиши керак. Бизнинг гуруҳдаги ҳолатимиз яхши, аммо биз тўхтаб қолмаслигимиз зарур", - дейди Далот.
Эслатиб ўтамиз, МЮ Европа Лигасида 2 турдан сўнг 4 очко жамғарган ҳолда, "L" гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар