МЮ футболчилари Рангник ва унинг мураббийлар штабидан норози
05 янв 2022 08:20
Янгиликлар
МЮ футболчилари Рангник ва унинг мураббийлар штабидан норози
“Манчестер Юнайтед” АПЛда қийинчиликларга дуч келишда давом этмоқда.
Душанба куни “қизил иблислар” уйда “Вулверхэмптон”га мағлуб бўлди ва бу вазиятни янада оғирлаштирди.
The Mirror журналисти Дэвид Макдонеллнинг хабар беришича, МЮнинг 11 футболчиси жамоа устози Ральф Рангник ўз ваъдасини бажармагани ва уларга ўйин амалиёти тақдим этмаётганидан норози. Шунингдек, ўйинчиларнинг кўпчилиги мутахассиснинг иш услубидан ҳафсаласи пир бўлган. Улар янги тактикага кўника олмаяпти, шунингдек, Рангник билан бирга ишлаётган мутахассисларнинг савияси етарлича эмаслигидан ҳам ҳайратда қолишган.
“Манчестер Юнайтед” кийиниш хонасидаги муҳит даҳшатли. Афтидан, жамоани катта муаммолар кутмоқда”, дея Макдоннел аноним манбанинг сўзларига таяниб хабар берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар