МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти
31 дек 2025 13:53
Янгиликлар
МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Беньямин Шешко голсиз сериясини саккизта ўйингача узайтирди.
22 ёшли словениялик АПЛ 19-тури доирасида 20-ўриндаги «Вулверхэмптон»га қарши уй учрашувини тўлиқ ўтказди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади.
Шешко қаторасига 8 ўйиндан бери (терма жамоа ўйинларини инобатга олганда – 10 та) гол урмаяпти ва ушбу давр мобайнида фақат 1 та голли узатма берди – "Брайтон" (4:2) билан учрашувда.
Беньямин МЮ сафида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди (сентябрь охири ва октябрь бошида) ва 1 та ассист амалга оширди. Ҳужумчи ёзда «РБ Лейпциг»дан бонусларни инобатга олганда 85 миллион евро эвазига сотиб олинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар