МЮ 18 ёшли хавбек билан шартнома имзолади
06 окт 2020 13:09
Янгиликлар
МЮ 18 ёшли хавбек билан шартнома имзолади
"Пеньяроль" ярим ҳимоячиси Факундо Пельистри "Манчестер Юнайтед"га ўтди.
18 ёшли уругвайлик футболчи яна бир йилга узайтириш имконияти билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Бу манчестерликларнинг трансферлар ойнасининг сўнгги кунидаги тўртинчи трансфери бўлди. Олдинроқ, МЮ Эдинсон Кавани, Алекс Теллес ва Амада Траоренинг трансферини эълон қилган эди.
Пельистри Уругвай клубида бутун фаолияти давомида 37та ўйин ўтказган.
Фикрлар