Мхитарян совринини совға қилди
14 янв 2017 00:44
Янгиликлар
Мхитарян совринини совға қилди
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян яқиндагина Англия премьер лигасида “Ойнинг энг яхши голи” совринига эга чиққанди.
Футболчи ушбу совринни беш ёшли болакай Бредли Лоурига тақдим этди. Лоури саратон касаллигига салинган бўлиб, Премьер лиганинг кўпиган жамоалари ва футболчилари унга ўз ёрдамларини аяшмайди.
“Декабрь ойнинг энг яхши голи совринини ютганимдан жудаям хурсандман! Мен ва жамоамиз ушбу хурсандчиликни сандерлендлик қаҳрамон-болакай, ҳаёти учун курашаётган Брэдли Лоури билан бўлишмоқчимиз. Бўш келма, болакай”, дея ўзининг “Вконтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасиг ёзиб қолдирган Мхитарян.
Арманистонлик футболчи АПЛнинг 13- турида “Сандерленд”га қарши (3:1) кечган баҳсда “чаён” услубидаги голини киритган ва бу АПЛда декабрнинг энг чиройли голи деб топилганди.
Фикрлар