UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  14 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  27 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  5 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

Музаффар Музаффаров: “Мағлубият билан ғалаба ҳамиша ёнма-ён юради” Янгиликлар

Музаффар Музаффаров: “Мағлубият билан ғалаба ҳамиша ёнма-ён юради”

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз уйида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилиб йирик (3:0) ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар футболчиси Музаффар Музаффаров ўз фикрларини билдирди.

“Ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. “Пахтакор” кучли жамоа ҳисобланади. Рақибларимиз ўз уйида ҳаракат қилди. Бундан аввалги 2та турда ғалаба қозонган эдик. Бу сафар эса мағлуб бўлдик. Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан 3та тўп олиб чиқдик. Бизда ҳам голга тортадиган бир қатор вазиятлар бўлди. Агарда шулардан унумли фойдаланганимизда бошқача ўйин бўларди.

Учрашувда Жалолиддин Машарипов кўп нарсани ҳал қилди, деб ўйлайман Мағлубият билан ғалаба ҳамиша ёнма-ён юради. Кейинги турда уйимизда “Қўқон-1912” жамоасини қабул қиламиз. Айтишади-ку, “уйда деворлар ҳам ёрдам беради”, деб. Насиб қилса ғалаба қозонамиз”, - дейди “Сўғдиёна” жамоаси футболчиси Музаффар Музаффаров.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика