UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  2 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  13 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  17 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  19 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0

Мустафо Байрамов: "Ҳоким кубоги" мавсумолди тайёргарлик учун яхши турнир" Янгиликлар

Мустафо Байрамов: "Ҳоким кубоги" мавсумолди тайёргарлик учун яхши турнир"

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғонада "Ҳоким кубоги-2023" халқаро футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Сайтимиз мухбири бугун бўлиб ўтган "Навбаҳор" U-21 - “Турон" U-21 (2:1) учрашувидан сўнг наманганликлар техник директори Мустафо Байрамовнинг фикрлари билан қизиқди.

"Ҳоким кубоги" мусобақасида турли ёшдаги жамоаларимиз мунтазам иштирок этиб келишади. Бу мусобақа мавсумолди тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи яхши турнир. "Ҳоким кубоги" мусобақасига Алишер Маҳмудов бош мураббийлигидаги "Навбаҳор" U-21 жамоамиз иштирок этмоқда.

Ёшлар жамоаларимиз олдидаги вазифа клубимизнинг асосий таркиб жамоаси учун муносиб футболчиларни етказиб беришдан иборат. Айтиб ўтганимдек, U-21 жамоамизда Алишер Маҳмудов бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда. U-19 жамоамизда тажрибали мутахассис Усмон Асқаралиев ишлаб келмоқда. Шунингдек, Аъзам Режабалиев ҳам ёшлар жамоамизда фаолият олиб боради.

"Навбаҳор" қайси мусобақада иштирок этмасин, ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Бу клубда 17 йил ўйнаганман, мана куни келиб техник директор вазифасида ишлаб келаяпман. Биз барчамиз "Навбаҳор"да эканимиздан, шу жамоада меҳнат қилаётганимиздан фахрланамиз" - дейди Мустафо Байрамов.

Маълумот учун, 17 йил "Навбаҳор"да ўйнаган Мустафо Байрамов жами 7 йил давомида жамоа сардори бўлган. Шу йиллар мобайнида жами 600 та ўйинда майдонга тушган.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика