UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  6 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64

Муроджон Тошматов: “Истиқлол”ни мағлуб этишимиз шарт” Янгиликлар

Муроджон Тошматов: “Истиқлол”ни мағлуб этишимиз шарт”

2018 йилги мавсумни “Бунёдкор”да ўтказган Муроджон Тошматов бу йилнинг бошида Олмалиқнинг АГМК клубига кўчиб ўтди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК январь ойи охирида Дубай шаҳрида йиғин ўтказиб қайтди. Биз мазкур йиғиндан кейин Тошматов билан суҳбатлашдик.

- Узоқ йиллар давомида “Металлург”да ўйнаб, ўтган мавсум “Бунёдкор”да ҳаракат қилдингиз. Барибир қийинчилик бўлган бўлса керак. Бундан ташқари мавсум давомида молиявий қийинчиликлар ҳақидаги хабарларни эшитиб турдик. Умуман олганда ўтган бир йил сиз учун қандай ўтди?
- Тўғри айтдингиз, Бекободда бир неча мавсум ўйнаб янги жамоага ўтиш бироз қийин бўлди. "Бунёдкор"да молиявий томонлама озгина қийналганимиз рост. Лекин футболчиларнинг аҳиллиги, ўйини, тактика борасида менга ёқди. “Бунёдкор”даги бир йил менга ҳам инсон, ҳам футболчи сифатида ўсишимга анчагина ёрдам берди дея оламан.  Умуман олганда ҳар бир мавсумда футболчи ўзи учун янги тажриба олиб бораверади.

- АГМКга ўтиш қандай рўй берди? “Бунёдкор” билан шартномангиз тугаганмиди?

- Ҳа келишув якунига етган эди. Қишки таътилда эдим. Кутилмаганда Миржалол Қўшоқович менга қўнғироқ қилди ва АГМК клубига таклиф қилди. Ушбу мураббий билан "Бунёдкор"да бирга ишладик, унинг ўйин фалсафаси менга маъқул келгани учун Олмалиқ клубига ўтишга рози бўлдим. Бундан ташқари жамоа Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун кураш олиб боришидан хабарингиз бор. Ҳар бир футболчи халқаро майдонда ўйнагиси келади. Шу сабабли ҳам АГМК варианти менга ҳар томонлама маъқул келди.



- Миржалол Қосимовнинг бошқа мураббийлардан фарқли жиҳати борми?

- Нима десам экан, ўзлари ҳам вақтида футболчи бўлганлар. Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бири эдилар. Шу боис ўйинчилар билан тил топишишлари юқори савияда. Барчамиз билан ўз фарзандларидек гаплашадилар. Муаммо бўлса бирга ҳал қиламиз деб айтадилар.

- Сизни ўз вақтида ҳимоячи сифатида таниганмиз. Ҳозир ярим ҳимояда ўйнаяпсиз...

- Фаолиятимни бошлаган "Сўғдиёна" клубида ярим ҳимояда ўйнардим. Баъзида ҳимояда муаммолар бўлгани учун ҳимояда ҳам ўйнаганман. "Металлург"да ҳам, "Бунёдкор"да ҳам қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнадим.

- Дубайдаги йиғинда нималарга урғу қаратилди?

- Мураббийлар йиғин пайтида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ошириш ва ўйин ташкил этишга урғу қаратишди. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси бор. АГМКда янги жамоа тузилаётгани учун бош мураббий ўз фалсафасини сингдиришга ҳаракат қилди.

- Йиғин доирасидаги назорат учрашувлари қандай кечди?

- Асосан БАА клублари билан ўйнадик. Дастлабки баҳс "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси билан бўлди. Янги жамоа, янги йигитлар билан биринчи учрашув бўлди. Тўғри 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик, лекин барибир қийин бўлди, футболчилар бир бирини тушуниб кетиши учун маълум вақт керак бўлади. Кейин "Ал Дафра"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этдик. Сўнгра Отабек Шукуров фаолият олиб бораётган "Шаржа" билан куч синашиб кўрдик. Бу баҳсда ҳам 1:0 ҳисобида зафар қучдик. Сўнгги учрашув "Ал Ҳамрияҳ"га қарши ўтди ва бу сафар 3:2 ҳисобида ғолиб бўлдик. Кўриб турганингиздек 4та ўйинда ҳам юта олдик, бироқ айтганимдек ҳеч бир учрашувда осон бўлгани йўқ.



- 12 февраль кунги рақиб “Истиқлол”ни ўрганиш бошландими?

- Рақибни мураббийлар анчадан буён ўрганиб келишмоқда. Уларнинг ўйин услубларидан келиб чиқиб бизга керакли кўрсатмалар бериб борилмоқда. Биз ўз майдонимизда ўйнаймиз, шу боис ҳужумкор ўйин намойиш этсак керак. Сабаби бу ўйинда орқага йўл йўқ, фақат ғалаба.

- АГМК янги мавсумда Суперлигада қайси ўринни эгаллайди деб ўйлайсиз?

- Миржалол Қосимов бошчилигидаги исталган жамоа ҳар доим энг юқори мақсадлар сари интилади. АГМК юқори ўринлар учун курашади бунга шубҳа йўқ. Ҳар бир футболчининг орзуси бўлади. Менинг орзуларимдан бири Ўзбекистон чемпиони бўлиш.

- 23 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги доирасида “Локомотив” билан ўйнайсизлар. Бу ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғриси ҳозир барчамизнинг эътиборимиз "Истиқлол" билан ўйинга қаратилган. Бу учрашувда ғалаба қозона олсак 19 февраль куни Саудия Арабистонига сафар қиламиз. Ана шундан кейин Суперкубок ҳақида ўйлашни бошлаймиз. Рақиб "Локомотив" бўладими ёки бошқами фарқи йўқ. Соврин учун албатта майдонда жанг бўлади.

- АГМК мухлисларига нима дейсиз?

- Олмалиқ шаҳрида илк бор Осиё чемпионлар лигаси баҳси бўлиб ўтади. Шу боис стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришса биз ҳам уларга ёқадиган ўйин намойиш этишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика