UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Мурод Исмоилов: "Менга "Нефтчи"дан таклиф тушгани йўқ" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Менга "Нефтчи"дан таклиф тушгани йўқ"

Хабарингиз бор, яқинда таниқли мутахассис Мурод Исмоилов Яйпаннинг "Турон" клубида иш бошлади.

Тажрибали мураббий клуб академияси директори, шунингдек таҳлилчи мураббий лавозимларида иш олиб боради. Биз Мурод Исмоилов билан боғланиб, мазкур масала юзасидан интервью ташкил этдик.

- Мурод ака, "Турон" клубида иш бошлаганлигингиз билан табриклаймиз. Айтингчи, кутилмаганда юз берган воқеа қандай содир бўлди?

- Раҳмат табрик учун. "Турон" клуби фаолиятини анчадан буён кузатиб келаман, ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган жамоа ҳисобланади. Клуб хомийлари Олимхон ва Қодирхон Аҳмедовлар жамоага барча шароитларни яратиб беришмоқда. "Турон" клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев ёш интилувчан раҳбар ҳисобланади. Улар менга клубда ишлаш таклифини беришганида учрашиб гаплашдик, режалар ва мақсадлар ҳусусида суҳбатлашдик. Уларнинг жамоа олдига қўяётган вазифалари менга маъқул келди ва ўзаро келишувга эришдик.

- Сиз "Турон" футбол клуби академияси директори лавозимида иш бошлаётган экансиз. Келажакдаги режалар хусусида нималарни айта оласиз?

- Айни вақтда клуб академиясини тўлиқ ишга тушириш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бугунга қадар ҳам клуб қошида ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича гуруҳлар мавжуд бўлган. Бу гуруҳларда маҳаллий БЎСМлар мураббийлари билан хамкорликда иш олиб борилган. Вазиятдан келиб чиқиб мавжуд гуруҳлар иш фаолиятини янада ривожлантирамиз, академияни тўлиқ ишга туширганимиздан сўнг янги гуруҳлар ташкил этамиз. “Турон" футбол академиясининг мақсади чекка худудлардаги ёш иқтидорларни аниқлаш ва улар билан астойдил иш олиб, профессионал футболчи даражасига етказишдан иборат. Шунда ўз-ўзидан жамоа базаси шаклланиб боради, бундан ташқари турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоасига ҳам муносиб футболчилар етишиб чиқиши ҳам мумкин.

- Ҳамма учун қизиқ бўлган савол. "Турон" футбол клуби академиясига ёш футболчиларни қабул қилиш тартиби қандай бўлади?

- Юқорида айтганимдек, ҳали клуб академияси тўлиқ ишга тушиб улгургани йўқ, бу борада ҳаракат олиб борилмоқда. Насиб бўлса тез орада бунга эришамиз. Албатта, клуб академиясига қабул жараёнини ташкил этамиз, ҳозирча бу ҳақида гапиришга эрта. Академиямизга қабул қилиш тартиби клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ва турли ОАВларда эълон қилинади албатта.

- Шунингдек жамоа ўйинларини таҳлил қилувчи мураббий сифатида ҳам иш олиб боришингиз ҳақида эшитдик...

- Тўғри, "Турон"да ўйинларни таҳлил қилиш бўйича ҳам иш олиб бораман. Асосий вазифа жамоа ўйинларини яна ўстиришга қаратилган. Таҳлил қиламиз, ўрганиб чиқамиз, хато ва камчиликларга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқамиз, якдил ўйин услубини шакллантириш борасида ҳаракат қиламиз. Айни вақтда ПРО-Лигада иштирок этаётган ҳар бир жамоанинг ўз тарихи ва ютуқлари бор. Улар орасидан бирон жамоани кучли ёки кучсиз деб айта олмайман.

- "Металлург" билан хайрлашганингиздан сўнг сизга бошқа жамоалардан таклиф бўлдими? Айтайлик, собиқ жамоангиз Фарғонанинг "Нефтчи" клубидан?

- Ҳа, бу вақт давомида турли клублардан таклифлар тушди. Лекин улар орасида "Нефтчи" йўқ, улар менга таклиф билан чиқишмади. Қайси клублар эканлиги ҳақида айтиб ўтмаганим маъқул деб ҳисоблайман. Биласизми, клуб раҳбарлари бирон бир мураббийни жамоага таклиф этишдан олдин аввал ўша мураббийни пухта ўрганиб чиқишлари керак. Билсин, ўргансин, жамоа услубига мос келадими, ютуқларга эришганми, маълумотга эга бўлсин. Натижа кўрсатишига кўзи етса кейин жамоага таклиф этиши керак. Шу мураббий ҳозир банд эмас экан деб бугун таклиф қилиб эртага ишдан бўшатиши бу тўғри эмас деб ўйлайман. Аслида футболда мураббийларга жамоа ўйинини ўз услубига мослаштириши, ўйлаган режаларини амалга ошириши учун маълум бир муддат керак бўлади. Ана ўша муддат ўтгунга қадар шароит яратиб бериш керак. Бу деганим фақат молиявий томонга бориб тақалмайди. Шароит яратиш деганда имконият, яъни мураббийнинг услубларини жамоага сингдириши учун талаб этиладиган вақтни назарда тутяпман.

- Мурод ака, вақт ажратиб интервью берганлигингиз учун раҳмат. "Турон"даги фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз!


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика