Муҳсин Низомиддинов: "Бизга битта аниқ зарба етишмади"
09 окт 2023 21:43
Янгиликлар
Муҳсин Низомиддинов: "Бизга битта аниқ зарба етишмади"
Муҳсин Низомиддинов: "Суперлигага чиқишни хоҳлаган икки жамоа ўртасида яхши баҳс бўлди. Самарқанда мухлислар келибди, бизнинг ишқибозлар охиригача қўллаб-қувватлашди. Бизга битта аниқ зарба етишмади".
- Дониёр Исмоиловга сўнгги баҳсларда кам имконият беряпсиз...
- Футболчига баъзида 5, баъзида ундан кўпроқ имконият берилади. Дониёр тўлиқ тикланиб олгани йўқ. "Хоразм"даги баҳсни асосий таркибда бошлади. У ҳозирча ўйинимизга мос тушгани йўқ. Исмоилов яхши футболчи, келажаги порлоқ. Ҳаракат қилишда давом этиш керак.
- "Қўқон-1912"да Суперлигага тўғридан-тўғри чиқиш учун деярли имконият қолмади. Ўтиш ўйинларига тайёргарликни бошлайсизми?
- Мухлисларимиз учун охиригача ҳаракат қиламиз.
- Суперлигага ўтиш ўйинлари аввалгига нисбатан кўпайтирилди. Бунга муносабатингиз қандай?
- Про лигадаги ўйинлар сони камайгани туфайли шундай бўлди деб ўйлайман. Бу нормал ҳолат.
- Асадбек Зокиржонов бугун қўрқув билан ҳаракат қилди...
- Йўқ, ундай эмас. "Динамо"нинг катта қисми легионер ва тажрибали футболчилардан иборат. Биз иккинчи даврада ёшларга эътибор қаратдик. Асад Одил Аҳмедовга ўхшайди. Унда қўрқув йўқ. Балки бироз чарчоқ бордир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар