UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  5 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  8 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  7 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  5 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  16 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  19 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5

Муҳриддин Аҳмедов: "Турон" яқин йилларда Суперлигага чиқмоқчи" Янгиликлар

Муҳриддин Аҳмедов: "Турон" яқин йилларда Суперлигага чиқмоқчи"

Фарғона вилоятининг "Турон" клуби янги мавсум олдидан ўз сафига дарвозабон Муҳриддин Аҳмедовни қўшиб олди.

Посбон сайтимизга қисқа интервью берди.

- "Турон"ни тажрибали Баҳром Ҳакимов бошқармоқда. У қандай инсон экан?

- Баҳром ака Ҳакимов жуда тажрибали мураббий. Жуда кўп жамоаларда ишлаган. Ўз вақтида "Насаф"ни қандай жамоа қилганини барча яхши билади. Мана шундай мураббий билан бирга насиб қилганидан хурсандман. Ҳакимов жуда оғир-босиқ мураббий. Ҳар бир машғулот мен учун 10 марта ерга таяниб туришдан (отжимания) бошланади. Хатоларимни кўрсатиб бераяптилар ва улар устида ишлаяпман.



- Жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?

- "Турон"га келадиган бўлсак жамоа жуда аҳил ва Шоҳруҳ Холматов, Аҳрор Умаржонов каби тажрибали ўйинчилар бор. Шароитларга келадиган бўлсак жуда яхши. Клуб хўжайинлари жуда яхши инсонлар экан. Улар футболчиларга барча шароитни қилиб беришмоқда.

- "Турон"нинг мақсади қандай?

- Клубнинг бу йилги мавсумдаги мақсади "B" ПРО-лигада муносиб ўринларни эгаллаш ва "А" ПРО-лигага чиқиш. Келажакда эса Суперлигага чиқиш мақсад қилиб қўйилган.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика