UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9

Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади? Янгиликлар

Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?

Айни пайтга келиб хориж ва ички чемпионатларда тўп тепаётган футболчиларимиз аста-секин жамоаларидаги ишларига танаффус бериб юртимизга қайтмоқда.

Хориждаги футболчилар: Юсупов ва Ўрунов аллақачон шу ерда

Айни пайтда Ўткир Юсупов ва Остон Ўрунов спорт формасини сақлаб қолиш мақсадида Тошкентда "Локомотив" жамоаси сафида машғулот олиб бормоқда. Қолган легионерлар ҳақида аввалроқ маълумот бериб ўтган эдикЭътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳат — қолган футболчиларнинг терма жамоага қачон қўшилиши.

Жалолиддин Машарипов кеча жамоаси "Истиқлол" билан Эрон Кубоги ярим финалида "Санат Нафт"ни енгиб финалга йўлланма олди. Финал учрашуви 29 май куни "Малаван"га қарши бўлиб ўтишини ҳисобга олсак ҳамюртимиз илк кунги машғулотларни ўтказиб юборади ва катта эҳтимол билан 30 санада келиб қўшилади. 

Эрон Кубоги. Финал

29.05.2025.

"Малаван" - "Истиқлол"

Рустам Ашурматов "Рубин" билан кеча охирги учрашувини ўтказди. У ҳам 29 май санасида шу ерда бўлади.

Элдор Шомуродов бугун А Серияда мавсумдаги охирги учрашувида иштирок этади.

25.05.2025 38-тур

"Рома" - "Торино"

Абдуқодир Ҳусанов ҳам Шомуродов сингари АПЛда мавсумни якунлаб ортга қайтади. 

25.05.2025. 38-тур

"Фулхэм" - "Манчестер Сити"

Отабек Шукуров жамоаси "Ал Файҳа" эртага "Ал Шабаб" билан тўқнаш келади. Мазкур беллашувдан сўнг у терма жамоа томон отланади.

26.05.2025. 34-тур

"Ал Файҳа" - "Ал Шабаб"

Озарбайжон чемпионатида кеча мавсум ниҳоясига етди. Бобир Абдихолиқов ҳаракат қиладиган "Сумгаит" лигадаги ўрнини сақлаб қолди. Унда ортиқча муаммо кузатилмайди. 

БАА Про лигасидаги икки футболчимиз Азиз Ғаниев ва Ҳожимат Эркинов жамоалари бугун 26-турда ўзаро тўқнаш келишади.

25.05.2025. 

"Ал Батеҳ" - "Ал Ваҳда"

Суперлига футболчилари ҳам бирин-кетин етиб келади

  • "Пахтакор" жамоаси бугун, 25 май куни "Хоразм"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувдан сўнг футболчиларга қисқа танаффус берилиб, 29 май куни терма жамоа лагерига етиб келишлари кутилмоқда.

    • Хожиакбар Алижонов

    • Абдулла Абдуллаев

    • Абдурауф Бўриев

    • Игорь Сергеев

  • "Насаф" 11-тур учрашувини ўтказиб бўлди ва энди улар 27 май куни Суперкубок баҳсида "Андижон"га қарши майдонга тушади. Демак, бу клуб футболчилари терма жамоага ушбу учрашувдан сўнг қўшилади.

    • Умар Эшмуродов

    • Акмал Мозговой

    • Ғолиб Ғайбуллаев

    • Шерзод Насруллаев

    • Зафармурод Абдираҳматов

    • Абдувоҳид Неъматов

  • "Нефтчи" жамоаси 24 май куни "Шўртан"га қарши сўнгги ўйинини ўтказди. Улар олдиндаги кунларда бошқа учрашувда майдонга чиқмайди, шунинг учун жамоа аъзолари 29 май куни терма жамоага етиб келишади.

    • Фарруҳ Сайфиев

    • Ботирали Эргашев

    • Иброҳимҳалил Йўлдошев

    • Жамшид Искандеров

  • "Навбаҳор" сафидаги Русланбек Жиянов бугун, 25 май куни "Қўқон-1912"га қарши ўйинда қатнашгач, 29 май куни терма жамоа йиғинига қўшилади.

  • Ярим ҳимоядаги муҳим фигуралардан бири — Одил Ҳамробеков эса 26 май куни "Бунёдкор" билан "Машъал"га қарши тўп тепиб, 29 майда терма жамоага келиши режалаштирилган.

Улар 2 июнда сафда бўлишади

  • Аббос Файзуллаев (ЦСКА)

  • Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор")

  • Азиз Турғунбоев ("Сивасспор")

Ушбу уч футболчи ўз жамоаларида 1 июнь куни мавсумни якунлаб, 2 июнь куни терма жамоага етиб келишлари кутилмоқда.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика