UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  0 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  0 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  0 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  6 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  2 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   3 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  3 22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  7 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  59 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  2 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  10 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  3 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  7

Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи? Янгиликлар

Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?

ЖЧ-2026 саралашидаги навбатдаги баҳс МТЖ учун тарихий аҳамиятга эга.

Тимур Кападзе бошчилигидаги миллий терма жамоа 5 июнь куни ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тури доирасида БААга сафар уюштиради. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да Абу-Дабидаги "Ал Наҳайён" стадионида бошланади. Бир муддат аввал сайтимизда терма жамоа БААга эртароқ йўл олиши ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, терма жамоа 29 май куни БААга йўл олади. Бундай қарорнинг асосий сабаблари муҳим баҳсга яхшироқ тайёргарлик кўриш  ва легионерларнинг терма жамоа ихтиёрига эртароқ етиб келишидир.


Хўш, хорижда тўп тепаётган футболчиларнинг клублари режалаштирилаётган йиғин вақтига келиб сўнгги учрашувини қачон ўтказади?

Ўткир Юсупов, Жалолиддин Машарипов ва Остон Урунов тўп тепаётган Эрон чемпионати 15 май куни якунланади. Сўнгги 30-тур баҳслари бир кунда ўтказилиши режалаштирилган, аммо "Истиқлол" Эрон Кубогидаги иштирокини давом эттирмоқда.

15.05.2025. 30-тур

"Малаван" - "Фулад"

Ўткир Юсупов (Фулад)

 

24.05.2025. Эрон Кубоги 1/2 финал

"Истиқлол" - "Санат Нафт"

Жалолиддин Машарипов (Истиқлол)

 

15.05.2025. 30-тур

"Персеполис" - "Ҳавадор"

Остон Урунов (Персеполис)

 

Россия чемпионатининг сўнгги 30-тури эса 24майда ўтказилиши режалаштирилган, аммо ЦСКА Россия Кубоги ярим финали доирасида "Зенит" билан тўқнаш келади, агар Файзуллаев жамоаси ярим финалда "Зенит"ни юта олса, Суперфинал(финал) баҳсида иштирок этади. Суперфинал эса 1 июнь куни "Лужники" стадионида ўтказилади. ЦСКА Суперфиналда иштирок этадиган бўлса, катта эҳтимол билан Файзуллаев терма жамоа сафига 2 июндан кейин қўшилади.

24.05.2025. 30-тур

ЦСКА - "Пари НН"

Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА)

 

24.05.2025. 30-тур

"Рубин" - "Оренбург"

Рустам Ашурматов (Рубин)

 

Туркия чемпионати эса 1 июнь санасида якунланади. Сўнгги 38-тур ёзнинг дастлабки кунида ўтказилади. Ҳусниддин Алиқулов ва Азизбек Турғунбоев терма жамоа сафига 2 июндан кейин қўшилишса керак.

01.06.2025. 38-тур

"Ризеспор" - "Хатайспор"

Ҳусниддин Алиқулов (Ризеспор)

 

01.06.2025. 38-тур

"Сивасспор" - "Аланьяспор"

Азизбек Турғунбоев (Сивасспор)

 

"Рома" эса мавсумни 25 май санасида "Торино"га қарши баҳс билан якунлайди. Ҳужумчимиз терма жамоа йиғинига ўз вақтида етиб келиши кутилмоқда.

25.05.2025 38-тур

"Рома" - "Торино"

Элдор Шомуродов (Рома)

 

АПЛда сўнгги 38-тур 25 май куни ўтказилади. Ҳусанов жамоаси мавсумни "Фулхэм"га қарши баҳс билан якунлайди.

25.05.2025. 38-тур

"Фулхэм" - "Манчестер Сити"

Абдуқодир Ҳусанов (Манчестер Сити)

 

Саудия Арабистони чемпионати 26 май куни якунланади. Сўнгги 34-турда "Ал-Файҳа" "Ал Шабаб" жамоаси билан тўқнаш келади. Демак, Отабек Шукуров ҳам терма жамоамиз ихтиёрига ўз вақтида етиб кела олади.

26.05.2025. 34-тур

"Ал Файҳа" - "Ал Шабаб"

Отабек Шукуров (Ал Файҳа)

 

"Ал Ваҳда" эса мавсумни 12 май куни "Дибба" жамоасига қарши якунлайди.

12.05.2025. 24-тур

"Ал Ваҳда" - "Дибба"

Ҳожимат Эркинов (Ал Ваҳда)

 

Бобир Абдиҳолиқовнинг клуби "Сумгаит" мавсумни 24 май куни "Сабаил"га қарши баҳс билан якунлайди.

24.05.2025. 36-тур

"Сабаил" - "Сумгаит"

Бобир Абдиҳолиқов (Сумгаит)

 

Туркия чемпионатида тўп тепаётган футболчиларимиз катта эҳтимол билан терма жамоамиз йиғинига кечро қўшилишади. Қолган барча легионерлар терма жамоа йиғинига ўз вақтида қўшилиши кутилмоқда.

Агар ЦСКА ва "Истиқлол" ўз мамлакатларининг Кубок мусобақасидаги иштирокини давом эттирадиган бўлса, Файзуллаев ва Машарипов ҳам йиғинга кечроқ қўшилиши мумкин.

 



БААда йиғин ўтказиш хавфли эмасми?

Рақибимиз Амирлик жамоаси бўла туриб, терма жамоа мезбон мамлакат ҳудудида йиғин ўтказиши бир нечта саволларни юзага келтирмоқда. Энг асосий муаммолардан бири - хавфсизлик масаласи. Яъни рақиб МТЖнинг машғулотларини кузатиш имкониятига эга бўлиши. Бунга қадар терма жамоамиз Қатарда йиғин ўтказган эди. Бу сафар эса БАА навбатдаги йиғин манзили сифатида танланди. Шунингдек, мезбонлар томонидан терма жамоамизга турли хил ноқулайликлар яратилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Мисол учун, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян 2020 йилги интервьюсида ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидаги рақибим Эрон жамоасининг йиғинларини ёрдамчилари орқали кузатиб борганини маълум қилган эди:

"Биз ўша вақтда Эронни ўз уйимизда мағлуб этишга қодир эдик. Кейруш ўйинга пухта тайёргарлик кўрганди. Эрон Тошкентдаги учрашувга тайёргарликни Ереванда олиб борган эди. Мен эса ёрдамчиларимни Ереванга жўнатган эдим ва биз эҳтиёткорлик билан рақибнинг тайёргарлик жараёнини кузатиб борганмиз. Эроннинг тактик режаси ҳимоявий футболга ихтисослашгани аён бўлган. Еревандаги тактик машғулотларда Эрон тўлиқ эътиборини ҳимоявий футболга қаратган эди. Биз маълумотларга эга эдик" - дея айтиб берган Самвел Бабаян.

Шу сабабли БААда йиғин ўтказиш бироз хавфлидек. Ҳар бир жамоа рақиб ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истайди ва табиийки шундай имконият пайдо бўлса, ундан фойдаланилади. Бундай хавфларнинг олдини олиш учун Ассоциация хавфсизлик масаласига жиддий ёндашиши керак бўлади.


 


Нега йиғин БААда ташкил этилмоқда? 

Терма жамоамиз ўйиндан бир ҳафта аввал БААга етиб боради. Бундан мақсад легионерларнинг терма жамоа ихтиёрига эртароқ етиб келиши ва муҳим баҳсга яхшироқ тайёргарлик кўриш. Режа бўйича тайёргарлик Дубай Амирлигида жойлашган "Жебел Али" базасида ўтказилади. "Жебел Али" базаси Дубайдан 44 километр узоқликда жойлашган ҳудуд.

"Жебел Али" базаси хусусий ҳудуд ҳисобланади ва мажмуа атрофида баланд бинолар йўқ. Ушбу жиҳатлар, машғулотлар бегона шахслар томонидан кузатилиб бориш хавфини олдини олади. Маълумотларга кўра, мажмуа хавфсизлигини назорат қиладиган камералар ҳам МТЖ машғулот ўтказаётган вақти тасвирга олмаслиги кўзда тутилган. 

Аслида қаерда йиғин ўтказиш масаласида бир нечта вариантлар мавжуд бўлган. "Жебел Али" вариантидан ташқари, Абу-Дабининг ўзида жойлашиш масаласи ҳам кўриб чиқилган, аммо Абу-Дабига меҳмонхоналар терма жамоа талабларига тўғри келмаган.

МТЖда бундан ташқари яна учта мамлакатда йиғин ўтказиш варианти бўлган.

 

Биринчи вариант - Қатар.

Терма жамоамиз сўнгги йиғинини Қатарда ўтказган эди ва умуман олганда Қатар сўнгги йилларда кўплаб терма жамоаларнинг йиғин ўтказиш манзилига айланган. Осиё Кубоги каби минтақамизнинг энг катта мусобақаларига мезбонлик қилган.


Иккинчи вариант - Иордания.

Осиё кубоги финалчиси терма жамоамизга Амманда назорат учрашуви ўтказишни таклиф этган, аммо "спарринг" ўйинида иштирок этиш ва Иорданияда тайёргарлик олиб бориш ғояси Тимур Кападзега ёқмаган.

 

Учинчи вариант - Ўмон.

Терма жамоамизда Ўмонда тайёргарлик кўриш варианти ҳам бўлган, фақат Ўмон термасига қарши назорат учрашувида иштирок этиш шарти билан.

 



Ўйин аҳамияти ва чипта масаласи 

БААга қарши учрашув футболимиз тарихидаги энг муҳим воқеийликлар бири бўлиши кутилмоқда. Терма жамоамиз Абу-Дабида дуранг натижа қайд этса ҳам мундиал йўлланмасини қўлга киритади. Учрашув катта аҳамиятга эга эканлиги туфайли кўплаб ўзбекистонлик мухлислар термани БААга қарши сафар учрашувда қўллаб-қувватлаш истагини билдиришмоқда, аммо ОФК регламентига кўра меҳмон жамоа учун бор-йўғи умумий сотувга чиқадиган чипталарнинг бор-йўғи саккиз фоизи тақдим этилади. Бу эса ўзбекистонлик футбол мухлисларининг учрашувга чипта харид қилиш масаласини қийинлаштиради. ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари чипталар хариди билан юзага келиши мумкин бўлган муаммо ҳақида фикр билдирди.


"Биз Амирликлар ассоциациясига регламентга мувофиқ стадион сиғимининг саккиз фоизига тенг чипталарни сотиб олиш бўйича сўров юбордик, бироқ ҳозиргача улардан тасдиқ олмадик. Яъни, ҳозирги босқичда ҳатто Футбол ассоциациямизда ҳам ўйинга кафолатланган чипталар мавжуд эмас. Амирликларнинг ўзида ҳам чипталар ҳали сотувга чиқарилмаган.

Шу боис, айни пайтда мухлисларга ўйин чиптасини кафолатлаётган туристик компаниялар, менинг фикримча, фирибгарлик билан шуғулланмоқда ва ЎФАнинг ушбу компанияларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳозирги кунда ҳеч кимда чипта олиш кафолати йўқ.

Ижтимоий тармоқларда аллақачон чипта таклиф қилаётган компанияларнинг бир қисми ЎФАга мурожаат қилиб, ассоциациядан чипта сўраётганини инобатга олсак, вазият янада ғалатироқ кўринади" - дейди Шерзод Игамбердиев.

 



Бош мураббий қандай фикрда?

Йиғин масаласидаги саволларга терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе шундай жавоб берди:


"Бизда Қатар варианти ҳам бор эди. Биз эртароқ бориб, об-ҳаво ва бошқа факторларга тезроқ кўникиб олишга қарор қилдик. Амирликларга ҳам шу учун бориб келдик. Атайлаб терма жамоалар бўлими бошлиғи ва хавфсизлик бўйича мутахассис билан бирга бордик. Барча ўзига керакли маълумотларни билиб олиш учун. БААнинг ўзида иккита вариантимиз бор эди. Биринчиси Абу-Дабида, иккинчиси эса Дубайга яқинроқ база эди ва якунда Дубайга яқин бўлган "Жебел Али" спорт базасини танладик. "Жебел Али"даги майдонлар чўл ўртасида жойлашган ва ҳудуд анча хавфсиз. Сабаби баланд бинолар йўқ. Ушбу ҳудудда биз машғулотларимизнинг беркита оламиз. Ҳеч ким базага кира олмайди ва машғулотларни ташқаридан кузата олмайди. Абу-Дабидаги стадионлар эса бинолар билан қамраб олинган. Меҳмонхонамиздан "Жебел Али"гача бор-йўғи беш дақиқалик йўл. Шароитлари ҳам анча яхши. "Жебел Али" Дубай ташқарисида жойлашган, аниқроғи шаҳар марказидан 40 дақиқалик йўл.

Бизда Ўмонда йиғин ўтказиш варианти ҳам бор эди, аммо биз у ерлар билан яхши таниш эмасмиз. Суперкубок баҳси 28 май санасида бўлиб ўтади. Легионерлар эса ҳар хил вақтда терма жамоага етиб келишади. Кимдир эртароқ, кимдир эса кечроқ. Туркия чемпионатидаги йигитлар 1 июнь куни сўнгги турни ўтказишар экан" - дея жавоб берди Тимур Кападзе.

 



Хулоса

МТЖ рақиб ҳудудида тайёргарлик кўришга қарор қилди ва ба ғалати қарордек туюлиши мумкин, аммо ЎФА йиғин хавфсиз ўтишига ишонмоқда ва бунинг учун барча кучини ишга солади. Амирликларга қарши ўйин олдидан БААда йиғин ўтказиш қанчалик тўғри қарор бўлганини, 5 июнь куни бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг билиб оламиз.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

+4   
05 май 18:51:01
Аих
Кучли футболи бор жамоалар( термалар хам) хатто машхулоти хам мухлислар киради, йоширадиган хеч нарсаси йог, йопик уйин машгулот утказиш бу умуман ески нарса, кераксиз,
+3   
05 май 19:15:20
Алибек Кудайкулов
Хозирги даврда Қатарда йиғин утказди нима БАА да йиғин утказди нима? Рақиб мураббийлари кузатаман деса Перуда йиғин утказса хам кузатади. Бу хозирги давр учун муаммо емас.
+2   
05 май 22:09:32
Bu shunchaki o'yin
Mashg'ulotni kuzatdi nimayu kuzatmadi nima, hamma futbolchilarimiz o'zini darajasida o'ynasin , tamom , JCHdamiz
+2   
05 май 20:29:07
Бахтиёр Ашуров
Sanjar-sanjar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'zbekiston ob havosi bilan bir xil. Nega o'zbekistonda otkazmaydi. Chet el shartmi
Арабистон ярим оролидан намлик юқори. Айниқса ёзда янада ошади. Шунинг учун кўникма ҳосил қилиш учун эртароқ боришмоқчи!
+2   
05 май 19:37:59
NEWS 24
InshaAlloh yozilganini koramiz
+2   
05 май 19:14:18
BAGGIO
Toʻppa togʻri, xech qanaqa bekitib qiladigan ish qolmagan. Maydonga chiqib oʻynash kerak halos.
+1   
05 май 23:06:09
Odilbek Abdushukurov
Babayan JCH-2018 da Eronning o‘yinlarini yordamchilari orqali kuzatib borgani bilan hech balo qila olmagan.. Bu maqola sal ortiqcha vahimaga o‘xshaydi.
+1   
05 май 21:17:05
Hamidillo Qosimov
Bunaqa mayda narsalarga eʼtibor bermaslik kerak asosiysi iqlimiga moslashish va oʻyin toʻgʻri tashkil qilish biz raqibdan bir bosh ustunmiz biz qanday imkon bersak raqib shunday oʻynaydi tamom men yutishimizga yuz foiz ishonaman ular bizni kuzatsayu kuzatmasa olgʻa Oʻzbekiston
+1   
05 май 20:14:29
Sanjar-sanjar
O'zbekiston ob havosi bilan bir xil. Nega o'zbekistonda otkazmaydi. Chet el shartmi
+1   
05 май 19:12:47
dessi anvar
чипта бўйича гумонлар пайдо бўлмоқда ҳозир айни долзарб пайти бунақа имконият ё бўлади ё бўмайди бу мавзуни кутарган муаллиф ҳам демак.........?
   
05 май 22:09:38
Futbol Uchun
Ўзбекистон мухлисларига чипта берармикин ёки йуқ
   
05 май 22:09:29
каримджан султанов
...Футболчиларимиз йиғинга асосан чарчоқ билан келишади.Ўзингиз ўйланг,шундай холатдаги футболчиларимизни бир хафта давомида димхонада кўникма олиб бешинчи июнда майдонга тушириш қанақа бўладию ва аксинча соя салқин оромбахш жойларда машғулот ўтказиб дам олишни ҳам унутмаган холда майдонга тушириш қанқа бўлади? Мени фикримча биринчи вариант бу битган тургани футболчиларимизга азоб берганимиз бўлади.Ахир футболчиларимиз темир эмаску.74 ёшли қария фикри эди.Қўйлиқ.
   
05 май 22:01:16
Otabek Sidikov
Мана БАА байроги ва Узбекистон байроги турибти хисоб езилмаган хозирча . Иншооллох 5 июндан кейин байроклар остидаги езув 1:3 булади .Бу фол очиш эмасу яхши ният . Иншооллох
   
05 май 21:53:06
Азим Исмаилов
Олдинрок бориб вактга мослашиш мумкин холос(акклимитизация)
Уйин схемасига ва таркиб хакида айтиладиган булса унда Узбекистондаги 2 дан 1 киши схема ва таркибни 99,99 фоиз тугри айтиб беради
Шу жумладан ман хам схема 3-2-2-3 булади таркиб хаммага ед булиб кетган факат битта савол очик колади машарипов 1 минутдан уйнайдими еки 2 таймга еинки эрондагидек умуман уйнамайдими!!!
   
05 май 21:21:35
Integrity
Sanjar-sanjar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'zbekiston ob havosi bilan bir xil. Nega o'zbekistonda otkazmaydi. Chet el shartmi
Namlik dengizdan keladi.
championat.asia
Яндекс.Метрика