UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  2 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  5 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Муҳаммадали Ўринбоев: "Шу мавсумда Суперлигада дебют голимни уришни истайман" Янгиликлар

Муҳаммадали Ўринбоев: "Шу мавсумда Суперлигада дебют голимни уришни истайман"

ФИФА кунларида "Пахтакор"нинг аксар футболчилари МТЖ ва ОТЖ сафида Жанубий Корея давлатида ўртоқлик ўйинларини ўтказиб келишди. Жамоа ҳам бўш қолмади.

"Металлург" билан Қибрайдаги базада назорат ўйини ташкил қилинди. 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйиндан сўнг Муҳаммадали Ўринбоевга микрофон тутдик.

"Бу ўйин мен учун бошланғич таркибда тушганим билан аҳамиятли бўлди. Кўплаб акаларим терма жамоаларга кетганлиги учун назорат учрашувидаги имконият мени хурсанд қилди. Қанча кўп ўйинларда майдонга тушсам, табиийки, шунча кўп тажрибам ошиб бораверади. Қувонарлиси шундаки, бу ерда катта футболчилар менга рақобатчи сифатида эмас, укага қарагандек муносабатдалар. Шунинг учун ҳам бугунги ўйинда қийналмадим", - дейди 17 ёшли футболчи.

- ФИФА кунлари ҳам ўз якунига етди, олдинда Сизларни муҳим баҳслар кутиб турибди...
- Тўғри айтасиз, чемпионатда "Насаф"га қарши "олтин" ўйинлардан бири бизни кутиб турибди. "Металлург" билан ҳам айнан шунинг учун баҳс ўтказдик. Чемпионликни мақсад қилган жамоа фақат ғалаба ҳақида ўйлаши керак. Бу йилги чемпионатдан келиб чиқадиган бўлсак, ҳали қизиқарли ва кучли ўйинлар олдинда деб айтишим мумкин.

- Аввалги мавсумларга қараганда бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўляпсиз?
- Суперлигада дебют голимни шу мавсумда уришни истайман. Менга ишонч билдираётган Максим Александровичга катта раҳмат айтаман. Умуман олганда, "Пахтакор"га келиб ёмон мураббийларга дуч келмаганман. Ҳар бир қадамимда уларнинг меҳнати ётибди. Олдимизда 7та ўйин қолди, мана шу ўйинларда ҳам майдонга тушиб жамоамизга фойда келтириш ҳақида ўйлаяман.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика