Муҳаммадали Ғиёсов: "Мураббийим бу борада кўп танбеҳ берган"
23 июн 2022 01:13
Янгиликлар
Муҳаммадали Ғиёсов: "Мураббийим бу борада кўп танбеҳ берган"
АГМК Суперлиганинг 12-турида пойтахтнинг "Олимпик" жамоасига имкониятни бой берди (1:0).
Учрашувдан кейин ғалаба голи муаллифи бухоролик Муҳаммадали Ғиёсовнинг фикрлари билан қизиқдик:
"Қийин бўлди. Бу биз учун жуда муҳим ўйин эди. Шунинг учун бор кучимизни майдонга ташладик. Шукр, якунда 3 очко олдик".

— Голларингизни доим захирадан тушиб, уряпсиз. Сизнинг жамоанинг "сеҳрли таёқчаси" десак бўладими?
— Бу ҳаммаси Аллоҳдан. Барча ўйинларда гол уролмаяпман. Бугун шунақа бўлиши керак экан.
— Теҳника масаласида сизга савол бўлиши мумкин эмас. Аммо кўпинча зарба беришни кечиктириб юборасиз...
— Бу ҳақда Тимур ака ҳам бир неча бор танбеҳ берганлар. Машғулотларда шу ва бошқа камчиликларим устида кўпроқ ишлаяпман. Ҳаммаси яхши бўлади ҳали.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар