UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  6 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  3 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  2 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  0 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  9 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  15 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  11 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  8 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  91 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  3

Муҳаммадали Ғиёсов: "Ляпин, Саидов ва Кападзега раҳмат айтаман" Янгиликлар

Муҳаммадали Ғиёсов: "Ляпин, Саидов ва Кападзега раҳмат айтаман"

Суперлиганинг сўнгги турларига келиб "Қизилқум" кучлилар сафида қолиш учун имкониятини яхшилаб олди.

Иккинчи даврада жамоага келиб қўшилган Муҳаммадали Ғиёсов ҳам бу борада ўзининг ҳиссасини қўшмоқда. Бежиз у сайтимиз томонидан 21-тур футболчиси, деб топилгани йўқ. Футболчи "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" дарвозаларини ишғол қилди. Муҳаммадали Ғиёсов майдонга тушган сўнгги 3та ўйинда "Қизилқум" мағлубиятга учрагани йўқ. Аслида "Бухоро" тарбияланувчиси ҳисобланган қаҳрамонимиз 2020 йил Жамшид Саидов қўл остида Суперлигада дебют қилган. Ўтган икки мавсумни эса "Олимпик" сафида ўтказди. 

- Иккинчи даврада "Қизилқум" сафида ўзингизни кўрсатишни бошлаяпсиз. Бу жамоани тўғри танлаганингизданми ёки мослашиш тез кечганиданми?

- Мавсум бошида фаолиятимда жуда кўп қийинчиликлар бўлди. Кетма-кет қизил карточкалар олишим натижасида ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. "Қизилқум" қийин вазиятда бўлгани учун ёрдам беришни истадим. Жамоани Суперлигада олиб қолиш учун мотивация кўпроқ эди. Бу билан тўхтаб қолиш йўқ. Вазифани ҳали бажармадик. 

- "Қизилқум"нинг элитадан тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлиб турганди. Лекин кетма-кет муҳим очколардан сўнг кўтарилиб олди. Бундай иштиёқ ва ишонч қайси ўйиндан сўнг пайдо бўлди?

- Иштиёқ кеча ёки бугун уйғонмади. Бизда бу нарса аввалдан бор эди. Шунчаки битта ғалаба керак эди, холос. Иккинчидан янги келган футболчилар бир-бирини тушуниб олиши учун вақт керак эди. 

- Олдинда жамоани асосий рақобатчилари  "Олимпик", "Турон" ва ОКМК, "Нефтчи" билан ўйинлар кутмоқда. "Қизилқум" Суперлигада қолиш вазифасини муддатидан олдин бажара оладими?

- Ҳар бир жамоалар ўз услубига эга. Кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ўйлайманки, олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада бажара оламиз. 

- Аслида бухоролик ҳисобланасиз. Лекин клуб ҳар доим ҳам ўзининг иқтидорларини пайқамайди ва улар бошқа жамоаларда очилади.  Клуб билан алоқалар сақланиб қолганми ва таклиф бўлганми?

- Ҳозир ҳам клуб билан алоқаларимиз яхши. "Бухоро"дан кетганимдан сўнг таклиф бўлмаган. Умуман маҳаллий футболчиларнинг майдонга тушмаслигига тўғри қарайман. Майдонда ким кучли бўлса, ўша ўйнаши керак. 

- "Олимпик"ка келгунингизга қадар "Бухоро"да тўп тепгансиз ва 2020 йил айнан Жамшид Саидов қўл остида дебют қилгансиз. Муҳаммадали Ғиёсовни  аслида ким кашф қилган?

- Суперлигада Жамшид Саидов ва Александр Хомяков бошчилигида дебют қилгандим. Кашф қилганга келсак, Алберт Борисович Ляпин, Тимур Кападзе ва Жамшид Саидовга раҳмат айтаман. 

- "Олимпик"да қайси камчиликларингиз тўғирланди ва ўйлаган режаларингиз амалга ошдими?

- Бу жамоада кўп нарса ўргандим. Тимур Кападзе ақлли ўйнашни ўргатдилар. Жамоа билан барча диққатим ўйинда бўлишни айтардилар. Режаларга келсак, бу ҳали бошланиши. Орзу ва режаларим ҳозир сир. Лекин тўхтаб қолмасдан узоққа боришни мақсад қилганман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика