UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  3 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  6 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  5 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  8 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  8 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  11 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0 07:35Суперлига. Бугун Наманганда даҳшат ўйин бор  21

"Хоразм" дарвозабони, Нукусда гол урган футболчи, мавсумдаги илк ғалабасига эришган мураббий — Про лига 3-тур лауреатлари Янгиликлар

"Хоразм" дарвозабони, Нукусда гол урган футболчи, мавсумдаги илк ғалабасига эришган мураббий — Про лига 3-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 3-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши дарвозабони - Машҳур Муҳаммаджонов ("Хоразм")

"Хоразм" бу турда сафарда "Бухоро" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Урганчликлар посбони Машҳур Муҳаммаджонов бир неча бор ўз жамоасини голлардан қутқариб қолди. Шу боис Муҳаммаджонов турнинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинди.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши футболчиси - Баҳром Абдураҳимов ("Қўқон-1912")

Қўқонликлар Про лиганинг 3-турида дастлабки ғалабасини тантана қилди. Нукусда "Арал"га қарши ўйинда ғалаба қозониш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Шу куни қўқонликлар таркибида тажрибали Баҳром Абдураҳимов жуда фаол бўлди ва жамоасининг муҳим голларидан бирини уришга эришди. Айнан шу боис Абдураҳимов турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши мураббийи - Муҳсин Низомиддинов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритгани ҳақида юқорида ёздик. Нукусдаги муҳим ғалаба қўлга киритилишида мураббий Муҳсин Низомиддиновнинг хизмати катта. Сайтимиз талқинига кўра, айнан Низомиддинов турнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
01 апр 14:15:14
SHM
Мухсин Низомиддинов ютмаганда жамоадан кетар эди катта эхтимол билан, барибир бундай уйин билан узокка бормаса керак.
   
01 апр 12:29:38
Озод Ачилов
Manchester N_1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mashhurjon Xorazmni darvozabonida Mashʼal qayerdan paydo boʻldi deb turgandim toʻgʻirlashibdi
Машхур ўтган йили Машъал таркибида ўйнаган!!! Шунинг учун адашиб кетишгандир!!!
   
01 апр 12:23:46
Manchester N_1
Choriev 87 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳаммаси яхшию нега Машъал логотипи эмас Хоразм логотипи қўйилган, изоҳ админдан.
Mashhurjon Xorazmni darvozabonida Mashʼal qayerdan paydo boʻldi deb turgandim toʻgʻirlashibdi
   
01 апр 12:19:31
Журабек Эргашев
Айнан шу боис Абдураҳимов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Шуниям тугирлаворинглар
   
01 апр 12:17:44
Choriev 87
Ҳаммаси яхшию нега Машъал логотипи эмас Хоразм логотипи қўйилган, изоҳ админдан.
-1   
01 апр 14:14:12
SHM
Мухсин Низомиддинов ютмаганда жамоадан кетар эди катта эхтимол билан, барибир бундай уйин билан узокка борса керак.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика