UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

МТЖ. 3-кун машғулотлари Янгиликлар

МТЖ. 3-кун машғулотлари

Кеча Истанбул орқали Лиссабондан Тошкентга учиб келган Миржалол Қўшоқович, ўйин олди машғулотларга бош-қош бўлди.
Аксинча, "Навбаҳор"ни кубокдаги ўйини борлиги сабаб Бахтиёр Ашурматов қатнаша олмади.

Одатга кўра терма жамоамиз икки гуруҳга бўлинди. Шу куни "ЖАР"нинг асосий майдонида миллий терма жамоамиз машғулот ўтказган бўлса, захира майдонида ёшларимиз "Машъал" клубига қарши баҳс олиб бордилар.





Хабар берганимиздек, Диёр Туропов йиғинга жалб этилди. У кўклар сафида ҳаракат қилди. Ундан ташқар бу гуруҳдан қуйидаги футболчилар ўрин олдилар:
Сардор Рашидов, Наврўз Алимов, Сардор Собирхўжаев, Игорь Сергеев, Фозил Мусаев, Жасур Ҳасанов, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Даврон Хошимов.
Қизиллар сафи эса қуйидагича кўриниш олди: Иван Нагаев, Одил ва Азим Аҳмедов, Олег Зотеев, Санжар Шоаҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Егор Кримец, Жамшид Искандеров, Бобур Йўлдошев ва Ҳусниддин Ғофуров.





Акбар Тўраевнинг белидаги жароҳат ҳамон безовта қиляпти. Шу боис дарвозалардан навбати билан Нестеров ва Суюнов жой олдилар. "Қўқон-1912" жамоаси билан ўйинда микро жароҳат олган Владимир Козак ҳам яккат тартибда шуғулланди.





Машғулотлардаги асосий эътибор стандарт вазиятларга қаратилди. Жарима заарбасини амалга ошириш ва бурчакдан тўпни аниқ етказиш борасида кўплаб машқлар қилинди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика