Моуринью: “Тоттенҳэм”га содиқман”
20 дек 2019 23:46
Янгиликлар
Моуринью: “Тоттенҳэм”га содиқман”
“Собиқ жамоамга қарши баҳс олдидан қандайдир эҳтиросларимни жиловлай оламанми? Ҳа, албатта. Балки кўпчилик бундай қилишни эплай олмас, лекин бунга менинг кучим етади. Мен учун бу ўйин.
Айни пайтда мен ўзимни юз фоиз “Тоттенҳэм”га бахш этганман. Фаолиятимнинг ҳар бир босқичида қайси жамоада ишлаган бўлсам, 100 фоиз ўша клубга бор меҳримни бергаман. Ўтмишдаги жамоаларимдан менга ҳеч нарса қолмаган: улар учун вақтида мен боримни берганман ва уларнинг бари айни пайтда ортимда қолган.
Шу сабаб “Челси”га қарши баҳс мен учун енгил кечади. Албатта, “Челси” кучли жамоа, уларга қарши оғир баҳс бўлади, аммо руҳий томондан менга бунинг ҳеч қандай оғирлик томони йўқ”, дея Моуриньюдан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.
“Тоттенҳэм” – “Челси” учрашуви 22 декабрь куни бўлиб ўтади. АПЛ 17-туридан сўнг "Тоттенҳэм" турнир жадвалининг бешинчи поғонасини банд этган. "Челси" эса "шпорлар"дан уч очко кўп жамғариб, 4-поғонада бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар