UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  9 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  55

Моуринью Шомуродовнинг трансфери ҳақида гапирди (ўзбек тилида томоша қилинг) Янгиликлар

Моуринью Шомуродовнинг трансфери ҳақида гапирди (ўзбек тилида томоша қилинг)

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью клуб матбуот хизматига берган интервьюсида жамоага яқинда келиб қўшилган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида берилган саволга жавоб берди.

- Шомуродов жамоага нима бера олади деб ўйлайсиз?

- Жуда кўп нарса. Элдор билан шартнома имзолаганимизда жамоага тезлик ва ҳаракатчанлик керак эди. Ҳужумдаги тезлик ва ҳаракатчанлик. Биз Элдорнинг трансферидан мутлақ қониқиш ҳосил қилдик. Ўша куннинг ўзида бу трансферга ажойиб реакциялар бўлди. Кўпчилик ҳам буни кутмаганди. Сабаби, трансферлар бозори жуда шафқатсиз жой. Бундай ажойиб трансферни амалга ошириш эса албатта ажойиб. Ушбу йигитлар билан биз ўз жамоамизни қурамиз. Тўғри, бизда дунёнинг энг кучли таркиби йўқ. Лекин, ҳеч ким бизга "сизлар кейинги ўйинни ютолмайсизлар" дея олмайди.

Жеконинг кетиши ҳам жамоага ёмон таъсир ўтказди. "Бетис" билан ўйинга қадар бу жамоада ўз аксини кўрсатди. Эдин бошқа клубга ўтаётгани сабаб бизда шубҳалар пайдо бўла бошлади. Янги ўйинчи билан шартнома имзолашга улгурамизми йўқми... Ўйинчиларим бу вазиятдан ҳавотирда эдилар. "Бетис" билан ўйинга икки кунгина қолганида етиб келган Шомуродов эса ўзини жуда ажойиб кўрсатди. Элдор тезда ўзини қандай тоифадаги ўйинчи эканлигини кўрсатиб қўйди, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов "Рома" сафида 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.




Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика