Моуринью “Рома”дан уч футболчини сотишни сўраган. Трансфер пулига ПСЖ ўйинчиси олиб келинади
30 июл 2022 09:40
Янгиликлар
Моуринью “Рома”дан уч футболчини сотишни сўраган. Трансфер пулига ПСЖ ўйинчиси олиб келинади
Бу ҳақда “Il Romanista” хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Рома” устози Жозе Моуринью Элдор Шомуродов, Карлес Перес ва Жастин Клюйвертга ишонч билдирмаяпти. У раҳбариятдан мазкур футболчиларни сотиб юборишни сўраган.
Перес “Сельта”га ўтади, Клювертда “Фулхэм” варианти бор. Сайтимиз манбасига кўра, Шомуродовга эса “Торино” расмий таклиф юборган.
Португалиялик мутахассис мазкур футболчиларнинг трансфер пулидан тушадиган маблағ ПСЖда ишлари юришмаётган Жоржиньо Вейналдумнинг харидига сарфланишини хоҳламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар