

"Пол Скоулз ҳозир бажараётган ягона иш - танқид. У шарҳ бермаяпти, танқид қилмоқда, бу эса бир хил нарса эмас.
У ажойиб футболчи эди, аммо бу дегани ҳамма шундай бўлишини билдирмайди. Поль Погба доимо қўлидан келган ишни бажаришга ҳаракат қилади. Баъзида жуда яхши ўйнайди, баъзида - яхши, бошқа пайт эса - яхши эмас. Поль Погба Скоулздан кўпроқ пул ишлаб топгани францияликнинг айби эмас. Футбол шундай.
Скоулз тарихда эксперт эмас, ажойиб футболчи сифатида қолади. Агар Пол бир кун мураббий бўлишни истаб қолса, у менинг 25% муваффақиятимга эришишини истайман, чунки 25% бу - 6та соврин. У хурсанд бўлиши аниқ" - дейди Моуриньо.



