Моуринью "Милан"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
07 янв 2022 07:55
Янгиликлар
Моуринью "Милан"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
"Ҳисоб 0:2 бўлиб турган пайтда ҳам биз ўйнаётгандик, аммо Рик Карсдорп четлатилганидан сўнг барчаси тугади.
Аммо шуни ҳам айтишимиз керакки, ўйинимиз кучсиз эди. Дастлабки икки голни кўрсак, улар биз оддий вазиятларда тўпни йўқотганимиздан кейин содир бўлди. Ўйин сифати етишмади. Учрашувда реферининг иши ҳам, жамоамнинг ўйини ҳам менга ёқмади.
Ҳакам характер кўрсата олмади. VAR аралашиши мумкин эди, аммо ўйин давом эттирилди. Биз кичкина одамлармиз.
Барчасини дархол тушундим. 6-7 ойдан буёр "Рома"даман. Бундай муносабатга кўникяпман, гарчи кўникмаслик керак бўлсада.
Бугун яхши ўйин кўрсата олмаганимизни ҳам инкор этмайман. Таркибимиз ўртача даражада ва биз ҳам турнир жадвалининг ўртасида кетмоқдамиз. Бу айнан "Рома"нинг жойи. Биз бугун кўп хато қилдик. Гап тактикада эмас, индивидуал қарорларда эди.
Энг ёмони - биз бирорта ҳам очко тўплай олмадик. Аммо мен бу интервью тугаганидан сўнг кейинги ўйинга тайёрланишни бошлайман ("Ювентус" билан). Баҳс қийин бўлади.
Бизда қийинчиликлар бор, аммо биз кучайишга ҳаракат қиламиз", - деди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов ўйиннинг 76-дақиқасида захирадан Тэмми Абраҳамнинг ўрнига майдонга туширилди.
Фикрлар