UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  1 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  1 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  11 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Моуриньо - "Манчестер Юнайтед" учун идеал мураббий...ми? Янгиликлар

Моуриньо - "Манчестер Юнайтед" учун идеал мураббий...ми?

2013 йил. "Вест Бромвич" билан учрашувда "Манчестер Юнайтед" 5:5 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Бу ўйин афсонавий Сер Алекс Фергюссоннинг жамоадаги сўнгги учрашуви бўлганди.

Албатта, жанговорлик, натижа, голлар, совринлар, умуман олганда барча-барча жабҳаларда устунлик қилган "Юнайтед"нинг мухлислари учун бу оғир ҳолат эди. Мана буюк Сер Алекс кетганига 5 йил ҳам ўтибдики, унинг "Манчестер Юнайтед"ини ҳеч ким барпо эта олмаяпти. Ҳар бир мураббий - алоҳида мавзу. Ҳеч ким жамоани олдинги ҳолатига қайтара олмайди. Хўш, шундай бўлган тақдирда ким "қизил иблислар"ни бошқариш учун идеал номзод? "Юнайтед" мухлислари Жозега ишонишмоқда, бироқ ишонмайдиганлари ҳам жуда кўп. Ростдан ҳам Моуриньо МЮни Сер Алекс даражасига қайтара олармикин?

Эътибор беринг, оддий таржимонликда шундай даражага етишишнинг ўзи бўлмайди. Телевизор қаршисида ўтириб олиб, Моуриньога ақллилик қилишни ҳамма билади. Аммо сиз унинг ўрнида бўлганингизда, жамоани бундан-да юқори даражага олиб чиқа олармидингиз? Келинг, ҳамма ўз ишини қилсин.

Айни дамда "Юнайтед"нинг ўйин савияси, балким, 2-ўринга тўғри келмас. Бироқ яна ким жамоани бундан юқорироқ даражага олиб чиқа олади? Биз ҳеч кимга ёнбосмоқчи эмасмиз, аммо португалияликда улкан тажриба бор. У чемпион мураббий, ҳар доим ғалаба хусусида ўйлайди. "Автобус" эса ғалаба йўлидаги асосий восита холос. Жозе "Интер", "Реал"да ишлаб юрганида бу усулдан деярли фойдаланмасди, аммо унинг жамоалари ҳар доим чемпионликка эришган. "Интер"га борди, чемпион қилди, "Реал"га борди, "Барселона" гегемонлигини тортиб олиб, у ерда ҳам бош совринга эга чиқди, "Челси"да ҳам ўртамиёна савияли клубни қабул қилиб олди ва АПЛ "тожини" қўлга киритди. Шундай натижаларга эришган инсон МЮни бошқаришга нолойиқми?

Юрген Клопп бошқарувидаги "Ливерпуль" АПЛ турнир жадвалида 3-ўринда кетмоқда. МЮдан 2 очко кам жамғарган, бироқ ўйин сифати борасида "қизил иблислар"дан анча устун. Унда нега улар МЮ билан ўзаро учрашувда ғалабага эришмади? Муҳаммад Салоҳни-ку ўйинда деярли кўрмадик. Албатта, баҳс давомида "Ливерпуль"нинг катта устунлиги яққол сезилди, бироқ натижа кимнинг фойдасига бўлди?

Ёки "Челси", улар ҳам ўйин сифати борасида МЮдан устунроқ, бироқ АПЛда 5-ўринда ва 56 очко жамғарган, улар ҳам "Манчестер Юнайтед" билан учрашувда ютқазди. Ким устун экан? Албатта, шундай даражали таркиб билан ЕЧЛдаги мағлубият туфайли МЮ мухлислари бироз дарғазаб. Аммо шуни ҳисобга олинг, жамоа ЕЧЛда ўз олдига мақсад қўймаган, иложи борича узоққа бориш керак, бўлди тамом. Уларнинг жойи 1/8 финал экан, улар бундан ортиғига лойиқ эмасдилар.

Яқинда Жозе Моуриньо 12 дақиқалик монолог ўқиганди. Унда у қандай жамоани қабул қилиб олганлиги, унга қандай мерос қолганлиги ҳақида куюниб сўзлаганди. Ҳа, унинг сўзларида жон бор. Ундан олдин ишлаган мураббийлар жамоада қандай натижани қайд эта олишганди? Мойес даврида натижалар ўта паст, жамоа 2013/14 йилги мавсумда 38 ўйиннинг 12тасида мағлуб бўлганди. "Манчестер Сити"га 0:3, 1:4, "Ливерпуль"га 0:3, 0:1, "Челси" билан 0:0, 1:3 ҳисобидаги мағлубиятлар қайд этилганди. Кўриб турганингиздек, ғалабалар йўқ.

Ундан кейин Ван Гал жамоа бошқарувига таклиф этилди. ЖЧда Голландия термасини бронза медаллари сари етаклаб борган мураббийнинг МЮда ишлари юришмаган бўлса-да, жамоа муҳим баҳсларда очколар ишлай олди. Мисол учун, унинг даврида МЮ 4 учрашувда "Ман Сити"ни 2 марта мағлуб этди, бир марта дуранг ўйнаб, бир марта ютқазди. "Ливерпуль" эса фақатгина доғда қолди - 3:0, 2:1, 3:1, 1:0. Бироқ турнир жадвалида аранг 4 ва 5-ўринлар эгалланди. Ўйин савияси ҳам унчалик юқори даражада эмасди.

Албатта, Жозе даврига келиб, мураббийлар ҳам ўзгарди, "Сити"ни Гвардиола, "Ливерпуль"ни Юрген Клопп, "Челси"ни Антонио Конте қабул қилиб олди.“Шаҳарликлар” Гвардиоладан олдинги мавсумда 4-ўринни эгаллади. “Ливерпуль” эса 6-ўринда қайд этилганди. Клопп бошқарувидаги илк мавсумда эса 8-поғона қўлга киритилди. Контедан олдин “Челси” 10-ўрингача тушиб кетганди, бироқ 2014/15 йилги мавсумда “аристократлар” чемпионликка эришганди. Айни дамда уларнинг жамоалари шиддатли ўйин намойиш этмоқда. Албатта, уларнинг даврига қадар ҳам шу клублар қандай савияда эди? Юқори, энди бундан-да яхшироқ. Жозе эса ўзига қолган меросдан бироз нолиди. “SpecialOne” олдинги мавсумларда 7, 5, 6, 4-ўринни эгаллаб, ғолиблик рухини йўқотган жамоа билан у бирданига Европа лигасини ютиб олди ва ЕЧЛга қайтарди. Бу осон иш эмас. Бунинг учун у АПЛдан воз кечди ва бор эътиборини шу лигага қаратди. Натижа эса аъло. Тўғри, Ферги даврида сиз "Юнайтед" бундан яхшироқ совринларни қўлга киритарди, ўйин сифати бошқача, кучли ўйнарди деб айтишингиз мумкин. Бироқ у энди футболдан кетган, у давридаги жамоани қайтариш учун Фергюссоннинг ўзини қайтариш лозим. Жозе – принциплари, амбициялари кучли мутахассис. Ҳозирги "Юнайтед"га фақатгина Жозе муносиброқ, айнан унинг жамоалари ҳар доим МЮга қаттиқ рақобат қилган ва қайсидир маънода бир қанча совринлардан маҳрум ҳам қилган. Бир томондан ўйлаб қарасак, Жозе "Юнайтед" учун энг идеал мураббий!

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика