UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10

Моуриньо: "ЖЧ иштирокчилари сонини кўпайтириш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлайман" Янгиликлар

Моуриньо: "ЖЧ иштирокчилари сонини кўпайтириш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлайман"

Теглар :  Жозе Моуриньо
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини кўпайтириш ғоясини тўлиқ қуллаб-қувватлайди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино мундиал иштирокчилари сонини 48 тагача кўпайтирмоқчи.

"Бу ғояни қўллаб-қувватлайман. Клуб мураббийи сифатида иштирокчилар сони ошиши туфайли учрашувлар сони ортиши ва дам олиш учун вақт камайишига йўқ дейишим мумкин. Аммо сон ортиши билан учрашувлар кўпаймайди. Клуб ва футболчилар шу йўл билан ҳимояланган бўлишади. 

Мен 3 та жамоадан ташкил топган 2 та ўйинли гуруҳни маъқул кўраман. Сен плей-оффга чиқасан ёки уйга қайтасан. Шундай қилиб, гуруҳдаги икки учрашув ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва кўпроқ ҳаяжон баҳшида этади. Кучсизроқ ва тажрибасизлар 2 та баҳс ўтказиб уйга қайтиши мумкин. Аммо улар тажрибага эга бўлишади. Бунга турнирнинг финал қисмида қатнашганлик учун пул ҳам қўшилади.

Иштирокчилар сони кенгайтирилиши жаҳон чемпионати ижтимоий аҳамиятлироқ бўлишига олиб келади. Кўпроқ мамлакат, инфратузилма ва болалар ҳамда ўсмирлар футболига кўпроқ маблағ. Кўпроқ жамоалар иштирок этиши ҳис-туйғулар ортишига сабабчи бўлади. Кўпроқ мамлакатлар - африкаликлар, осиёликлар, америкаликлар бирга бўлишига ёрдам беради" - дейди Моуриньо.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика