UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  29 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  3 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  16 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13

Моуриньо - ҳозирги "Манчестер Юнайтед", Де Хеа, ҳимоячилар тандеми ва бошқа муаммолар ҳақида Янгиликлар

Моуриньо - ҳозирги "Манчестер Юнайтед", Де Хеа, ҳимоячилар тандеми ва бошқа муаммолар ҳақида

Жозе Моуриньо икки ойдан буён "Sky Sports" эксперти сифатида ишламоқда.

Мавсум бошидан буён у ҳеч кимни танқид қилмади, ўйинларни тахлил қилди. Аммо якшанба куни собиқ жамоалари "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"нинг мағлубиятидан кейин ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтган мавсумда биз жуда ёмон ўйин кўрсатгандик. Аммо ушбу мавсумда катта трансферлар амалга оширилган бўлса-да, ўйиннинг яхшиланганини кўрмаяпман. Тўғри, янги футболчилар ўзида яхши таассурот қолдирмоқда, бироқ "Юнайтед" жамоавий равишда менга умуман ёқмаяпти. Жамоанинг натижалари мени ажаблантираётганича йўқ, лекин ўйин давомида Оленинг ижобий ҳислатларини кўрмаяпман.

"Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" МЮдан анчагина ўтиб кетишди. Фарқни қандай қилиб қисқартириш мумкин? Мен бу саволга жавоб берадиган инсон эмасман. Мен ўтган икки мавсумда жамоанинг олдинга қараб юраётганини кўргандим. Бироқ учинчи мавсум ўхшамади ва мени истеъфога чиқаришди. Ҳа, бу адолатли қарор эди. Чунки натижаларга мен жавоб берардим.

Одамлар МЮнинг ушбу ҳолатидан мени хурсанд деб ўйлашаётган бўлиши мумкин. Аммо мен бу клубдаги инсонларни яхши кўраман, мухлисларни эса қаттиқ ҳурмат қиламан. Ҳозирги ҳолат мен учун ҳам қайғули.

Қачонки жамоа жуда зерикарли ўйнаса, яъни, биз жамоанинг ўйинини зерикарли деб баҳоласак ҳам натижаларга эришиши ҳам мумкин. Бироқ ҳозир жамоадан ҳеч нимани тортиб оломайман ҳам. Жамоани кучли тўртлик ҳам эмас, кучли олтиликка кириши ҳам қийин. Бу мавсумдаги жамоа олдингисидан ҳам кучсиз".

"Юнайтед" раҳбарияти дарвозабон Давид Де Хеани ушлаб қолиш учун катта маош таклиф қилди. Янги келишувга кўра, испаниялик кипернинг маоши ҳафтасига 290 минг фунтни ташкил қилади. Ҳудди шунча маошни Поль Погба ҳам олади.

"Агарда "Юнайтед" бунчалик кўп маош тўламаганида ҳам у жамоада қоларди. Уч йил олдин уни дунёнинг барча вахший клублари кузатиб бораётганди. Энди эса у учун уларнинг эшиги ёпиқ.

"Реал"нинг эшиги ёпиқ - Куртуа бор. "Барселона"да фантастик тер Штеген бор. ПСЖ эса Навас билан шартнома имзолади. 34 ёш бўлса-да, дарвозабонлик учун қари эмас.

МЮ Давидни йўқотиш босимида қолганди деб ҳисобламайман. Де Хеа ўзи учун идеал шартномани талаб қилди ва бунга эга бўлди".

Моуриньо, шунингдек, ҳимоячи Магуайрни ҳам мақтаганди. (Португалиялик мутахассис ҳам ўз вақтида у билан бирга ишлашни истаганди. Бироқ бу амалга ошмаганди).

"Линделеф-Туанзебе ёки Линделеф-Жонс ёки Линделеф-Магуайр - буларнинг барчаси ҳар ҳил нарса. Биринчи навбатда, Магуайрнинг жисмоний ҳолатини ҳисобга олинг. Линдельоф жарима майдончаси ичида бош билан унчалик яхши ўйнай олмайди. Магуайрда эса ҳимояни кучайтирадиган барча ҳислатлар етарлича. У тезкор эмас, асосийси жуда ақлли.

Мавсум олдидан ҳимоячи олиб беринг деб жанжал қилганимда мени аҳмоққа чиқаришганди. Аммо мен ҳақ эдим.

Матбуот анжуманида эса Моуриньонинг гаплари бўйича тушган саволга Оле-Гуннар Сульшер шундай жавоб берди: "Барчанинг ўз фикри бор".

"Челси": Мухлислар хавотирда эмас, аммо бу бироз қўрқинчли

Лондонликларнинг муаммоси МЮникидан камроқ кўринади. Аммо улар ҳам дастлабки 6 ўйинда 8 очко олишди. "Ливерпуль"га қарши ўйиндан кейин "Стэмфорд" туриб, Лэмпардни олқишлади. Бу эса Жозега ёқди:

"Умид қиламанки, улар бунга ўрганиб қолишмайди, бу жуда муҳим. Янги ишингни мағлубият билан бошласанг-у, жамоа яхши ўйин кўрсатса, футболчилар ҳам олқишга сазовор бўлса, бу одамларга ёқади. Аммо натижалар топ-клубни ўртача савиядаги клубга айлантиради.

Одамлар мағлубият учун олқишлаши керак эмас. Ўша пайтда ижобий ҳиссиётлар одамлар олдинда қандай мавсум кутаётганлигини яширади. Аммо улар ҳар доим профессионалларни профессионалларга ҳос қўллаб қувватлайди. Бир вақтлар менда ҳам шундай бўлган".

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика