Моуриньо: "Европанинг шимолида футбол ривожланмоқда"
14 сен 2022 21:55
Янгиликлар
Моуриньо: "Европанинг шимолида футбол ривожланмоқда"
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигаси доирасидаги ХИКга қарши учрашувдан олдинги матбуот анжуманида рақиб жамоа ҳақида гапирди.
“Менга рақиб жамоа ёқади. Душанбадан бери уларнинг ўйинларини таҳлил қилиб, ўрганяпман. Улар уюшган жамоа.
Биринчи турда улар "Бетис"га ютқазди, аммо натижа ўйинга унчалик мос бўлмаган. Ўша баҳсда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Европанинг шимолида футбол ривожланмоқда. Жамоаларнинг техник савияси ўсди, аммо жисмонан улар аллақачон шаклланган. Агар кимдир эртага биз учун осон бўлади деб ўйласа, қаттиқ адашади", - деди Моуриньо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар