UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  30 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  4 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Моуриньо Дания — Финляндия ўйини ҳақида: "Содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир" Янгиликлар

Моуриньо Дания — Финляндия ўйини ҳақида: "Содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир"

Португалиялик мутахассис даниялик футболчи билан илгари "Тоттенхем"да бирга ишлаган.

"Рома"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Евро-2020'нинг Дания — Финляндия ўйинида (0:1) ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен билан юзага келган вазият ҳақида гапирди.

"Кеча нима бўлганлиги ҳақида ўйлашни тўхтата олмаяпман. Аммо содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир. Футбол шу йўналишда ривожланаётганидан хурсанд бўлишимиз керакки, ўйинларни ташкил этиш, шифокорларнинг малакаси, хавфсизлик протоколлари, шунингдек, ўша пайтда барчасини кузатиб турган Худо Кристианга биз ва оиласи билан қолишга имкон берди. 

Содир бўлган воқеа футболдан кўра муҳимроқ, аммо шу жараён футболдаги барча яхши томонларни намойиш эта олди: Севги, бирдамлик, оилавий руҳ. Оила деганда, нафақат Эриксенлар оиласи, балки бутун футбол оиласини назарда тутяпман.

Кеча ибодат қилдим, йиғладим, дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ҳам шундай қилишди. Бундай одамлар кўп бўлганига ишонаман, чунки футбол инсонларни бирлаштиради.

Кеча футбол фожиали вазиятда бўлса ҳам одамларни бирлаштирди ва якунда биз Кристиан омон қолганидан ич-ичимиздан хурсандмиз.

Албатта, мен у билан гаплашолмадим, лекин Хейбьерг билан гаплашдим. Унинг кайфияти яхши эди. Унинг саломатлиги ҳақидаги янгиликлар яхши, шунинг учун бизда нишонлаш учун сабаб бор", — дейди Моуриньо.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика