

"Evening Standard" хабарига кўра, Моуриньо "Лестер" ва "Тоттенхэм" футболчилари Харри Магуайр ва Тоби Алдервейрлд билан шартнома имзоланишини истаган. Шу орқали у "Юнайтед"га ҳужумкорроқ ўйин берадиган 3-5-2 тактик услубига ўтмоқчи бўлган. Қанотдаги икки ҳимоячилар эса ярим ҳимоячи вазифасини бажаришини режалаштирган.
Аммо, "Юнайтед" раҳбарлари ёзда топ-ҳимоячи сотиб олишни уддаламади. Жозе эса "Тоттенхэм" билан учрашувда Андер Эррерадан марказий ҳимоячи сифатида фойдаланганди.



