"Монако" Батшуайини харид қилмоқчи
19 дек 2018 18:10
Янгиликлар
"Монако" Батшуайини харид қилмоқчи
Трансфер ҳуқуқи "Челси"га тегишли бўлган "Валенсия" ҳужумчиси Миши Батшуайи фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, бельгиялик футболчи хизматларига "Монако" қизиқиш билдирмоқда. Монегасклар қишки трансфер ойнасида жамоани сезиларли даражада кучайтирмоқчи. Клуб харид қилиш шарти билан Батшуайини ижара олмоқчи.
Олдинроқ, "Валенсия" Батшуайининг ўйинидан норози эканлиги ва уни январдаёқ Лондон клубига қайтармоқчи эканлиги эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар