UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Модричнинг "Реал"даги даври якунига етмоқда. Хорватни нималар кутмоқда? (мутолаа учун) Янгиликлар

Модричнинг "Реал"даги даври якунига етмоқда. Хорватни нималар кутмоқда? (мутолаа учун)

"Олтин тўп" эгасининг ҳозирги ҳолати ҳақида гаплашамиз.

Лука Модричнинг Мадриднинг "Реал" клуби учун муҳимлигини рад этиш қийин. Дунёнинг энг зўр ярим ҳимоячиларидан бири 2012 йилдан бери "қироллик клуби"га жуда кўп фойда келтирди. Хорват Испания пойтахтидаги 13-мавсумини ўтказмоқда – бу жиддий кўрсаткич. Кам сонли ўйинчилар бунчалик узоқ вақт давомида дунёдаги энг талабчан клубларидан бирида ўз ўрнини йўқотишмайди.

Модрич 38 ёшда. Унинг ҳолатида ёшига қараш унчалик ҳам тўғри бўлмайди. Лука ҳозирги пайтда ҳам яхши ўйнамоқда ва кўплаб жамоалар, жумладан "Реал"га ёрдам бериши мумкин. Аммо, "қаймоқранглилар" бир неча йил олдин ёшартиришга эътибор қаратишган ва буни ҳисобга олиш керак. Хорват ҳозирда "бланкос" таркибидаги энг қари ўйинчи ҳисобланади. Унинг ўйин вақтлари аста-секин қисқаришини олдиндан билиш қийин эмасди. Бу тенденция ўтган мавсум пайдо бўлган ва жорий мавсумда ҳам давом этмоқда.



Модрич жорий мавсум бир ўйинда ўртача 40 дақиқа ўйнамоқда – бу унинг фаолиятидаги энг ёмон кўрсаткич. У Ла Лигада атиги 3 бор асосий таркибда майдонга тушди, 2та беллашувда эса умуман бутун ўйинни захирадан кузатди. Хорват жамоада ўйин вақтлари бўйича 15-ўринда ва бу уни хурсанд қилмаслиги мумкин. Хавбекнинг ўзи ўтган ёзда "Реал" билан шартномасини узайтираётганда бундай ҳолатга тайёрлигини айтганди. Аммо, у бунчалик кам ўйнашни тахмин қилмаган бўлса керак.

"Қаймоқранглилар" янги мавсумда 4-3-1-2 схемасида ўйнашмоқда. Уч ярим ҳимоячи ролида майдонда одатда Тони Кроос, Федерико Вальверде ва Орельен Чуамени кўриниш беради. Модрич айнан юқорироқда "ўнлик"да бўлиши мумкин эди, аммо бу жойни Жуд Беллингем банд қилган. Ҳеч ким, жумладан Луканинг ўзи ҳам англияликнинг янги клуб ва янги лигада бунчалик зўр стартини тахмин қилмаган. Жуд деярли ҳар бир ўйинда самарали ҳаракатни амалга оширмоқда ва ғалабали голларни урмоқда – адаптация бир зумда ўтди. Уни захира ўриндиғида ушлашга сабаб йўқ.



Модрич учлик ярим ҳимояда ўйнаши мумкин ва баъзида шундай ҳам бўлмоқда, аммо Карло Анчелотти у ерда ҳам бошқа ўйинчиларни афзал кўрмоқда. Масалан, Кроосни. Немисни ҳам қари футболчилар қаторига қўшиш мумкин, аммо у барибир хорватдан 5 ёш кичик. Чуамени ўтган мавсумни ишончсизроқ ўтказди, аммо ҳозирда асосий таркибнинг мунтазам ўйинчисига айланиб бормоқда. Вальверде эса аллақачон бундай мақомга эга. Шунингдек ўз хоҳишига қарши чап ҳимояда ўйнашга мажбур Эдуардо Камавинга бор.

"Реал"да кўплаб марказий ярим ҳимоячилар бор. Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари жароҳати сабаб мавсум бошини ўтказиб юборган Дани Себальос бор. Шунингдек икки ҳужумкор хавбек – Браим Диас ва Арда Гюлерни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Гюлердан ташқари уларнинг ҳар бирида "Реал"нинг асосий таркибида ўйнаш учун етарли тажриба бор, аммо уларнинг барчасига ҳам таркибдан жой етмайди. Модрич ҳақида эса нима ҳам дейиш мумкин. Лука сифатни йўқотмаяпти, аммо йилдан-йилга тезликни йўқотмоқда. Хорват унда олдин бўлган иш кўламини бажара олмайди.

Модрич қаердадир рақобатда ютқазмоқда, қаердадир Анчелотти ўз жойини мустаҳкамлаш учун ёш ўйинчиларни қўймоқда. Нима бўлишидан қатъий назар, Луканинг ўйин вақтлари сезиларли даражада қисқараётгани факт. Тажрибали хавбек "қироллик клуби" билан шартномасини узайтираётганда кетма-кет бир неча ўйинларни захира ўриндиғида ўтказаман деб ўйламаган бўлса керак. У ўзининг 38 ёшида ўйнаш иштиёқида ва асосий таркибни афзал кўради.



Бундай ҳолатларда Модричнинг келажаги ҳақида тобора кўплаб миш-мишлар чиқаётганида мантиқ бор. Анчелотти ишонч билан Луканинг январда "Реал"ни тарк этмаслигини айтди. Аммо, ҳозирда буни тасдиқлашга эрта. Хорват ҳозирда яққол ўз ҳолатидан норози, йил сўнггида бу ҳолат ёмонлашиши мумкин. "Қаймоқранглилар"да ҳозирги икки турнирга Испания кубоги қўшилганини ҳисобга олганда ротация бўлади. Модрич ўйин амалиёти олади, аммо у қандай ва қайси турнирларда бўлиши катта савол. Масалан, хавбек "Унион"га қарши 81 дақиқа ўйнади, "Наполи"га қарши эса атиги 25.

Агар январда ҳолат Лука учун сезиларли даражада ўзгармаса, у "Реал"дан кетиши мумкин. Агар жароҳатлар билан қийинчиликлар бўлмаса, "қаймоқранглилар" уни мавсумнинг ўртасида қўйиб юбориши мумкин. "Бланкос"нинг ярим ҳимояда камчилиги йўқ. Шу сабаб хавбекни сўнгги вақтларда МЛС клублари, жумладан "Интер Майами" билан боғлашмоқда. Миш-мишларга кўра, Лионель Месси ўзининг собиқ рақибини ўз жамоадошлари сафида кўрмоқчи. Ва бунда маъно бор.



"Интер Майами"да яхши жамоа бор, аммо Месси йўқлигида креативлик етишмаётганини кўриш мумкин. Модрич жамоанинг ўрта чизиғида Серхио Бускетс ва ёш Бенжамин Кремаски билан яхши шерик бўларди. Ҳа, шунингдек "Реал" етакчиларидан бирининг "Барселона"даги собиқ рақибга бориб қўшилиши катта эътибор жалб қилади. Айниқса Луканинг Бускетс билан ўзаро ҳаракатлари, икки буюк ижрочи ва кўп йиллик принципиал рақибларнинг битта жамоада ўйнаши...

Модричнинг қишда МЛСга бориш эҳтимолини инкор қилиб бўлмайди. Америка клублари 31 январдан янги ўйинчилар билан шартнома имзолашлари мумкин. МЛСда эса янги мавсум февраль сўнггида бошланади. Хорватда бир ой атрофида адаптация учун вақт бўлади ва бу етарли муддат. МЛСда тезлик Европа чемпионатларидек эмас, умумий футболчиларнинг даражаси ҳам паст. Лука у ерда осонлик билан асосий таркибда майдонга чиқиши ва жамоаси учун муҳим ўйинчи бўлиши мумкин. Модрич танлов қилишига тўғри келади: яна лойиҳа марказида бўлиш ёки совринлар учун курашни давом эттириш, аммо иккинчи ролларда.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика