

Испан гранди итальянлар устидан 3:1 (умумий 4:1) ҳисобида ғалаба қозонди.
"35даман, аммо ўзимни 27 ёшдек ҳис қиляпман. Ҳолатим ажойиб даражада, футболчининг ёшига эътибор бериш керак эмас. Асосийси, ўйинчи майдонда қандай ҳаракат қилиши. Мен ҳали "очман" ва юқори даражада давом этмоқчиман.
"Реал" Чемпионлар Лигасининг 1/4 финалига чиқди. Бу биз учун яхши натижа. Буёғига ҳам ғалаба қозонишни хоҳлаймиз", - дейди Модрич.



