"Mixed zone". Часе Анри: "Навбатдаги учрашувда кейинги босқич масаласини ҳал қилмоқчимиз"
07 июн 2022 11:59
Янгиликлар
"Mixed zone". Часе Анри: "Навбатдаги учрашувда кейинги босқич масаласини ҳал қилмоқчимиз"
Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
Мусобақанинг шу ёшдаги номдор терма жамоаларидан бири Япония кеча гуруҳдаги асосий рақобатчиси Саудия Арабистони билан тўқнаш келди. Муросасиз кечган беллашувда ҳисоб очилмади, 0:0. Мазкур баҳсдан сўнг Япония футболчиси Часе Анри микст-зонада фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлим икки жамоа учун ҳам қийин ўтди. Кам сонли вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди. Аксига олиб қизил карточка ҳам ишлаб олдик. Ўйин ўтди, навбатдаги учрашувлар ҳақида ўйлашимиз керак.
Кейинги ўйинни ютиб гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилишимиз шарт. Менимча, Саудия Арабистони билан дуранг адолатли натижа",- дейди Анри.
U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони бир киши кам бўлиб қолган Японияни мағлуб этолмади
Фикрлар