

УЕФА Миллатлар лигаси (А лигаси) 2026/2027 йилги мавсум гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган Греция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Жамоалар Грециянинг Салоники шаҳридаги "Тумба" стадионида куч синашдилар. Учрашувда франциялик Клеман Тюрпен бош ҳакамлик қилди. Баҳс нурсиз дуранг билан якунланди — 0:0.
32-дақиқада Германия терма жамоаси ҳужумчиси Жонатан Буркардт гол урди, аммо VAR ёрдамидан сўнг майдон марказида қоида бузилгани сабабли ушбу гол бекор қилинди.
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари:
Греция: Цолакис, Кульеракис, Мавропанос, Курбелис, Масурас, Салиакас, Зафейрис, Цимикас, Кизиридис, Павлидис, Иоаннидис.
Германия: Урбиг, Тшау, Антон, Раум, Трой, Павлович, Бишоф, Шерхант, Карл, Вирц, Буркардт.



