Португалия бир киши кам бўлиб ва Роналдусиз Норвегияни мағлуб этди

5 окт 2026, 01:50
Портудаги учрашувда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Миллий терма жамоалар ўртасидаги Миллатлар лигаси (А лигаси) гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган Португалия ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Ўйин Порту шаҳридаги "Драгау" стадионида бўлиб ўтди. Баҳсда италиялик Маурицио Мариани бош ҳакамлик қилди. Учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувда ҳисобни 36-дақиқада Норвегия терма жамоаси ҳимоячиси Кристоффер Айер очди. 38-дақиқада португалияликлар ҳимоячиси Жоау Канселу мувозанатни тиклади. Португалияликлар ҳужумчиси Гонсалу Рамуш 79-дақиқада гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:1. 86-дақиқада эса Португалия ярим ҳимоячиси Шику Консейсау майдондан четлатилди.

Португалия - Норвегия 2:1
Голлар
: Канселу 38, Рамуш 79 - Айер 36.

Португалия: Кошта, Канселу, Диаш, Вейга, Мендеш, Пальинья, Витинья, Консейсау, Фернандеш, Феликс, Рамуш.

Норвегия: Сельвик, Айер, Эстигор, Мёллер Вольфе, Эурснес, Эдегор, Берге, Берг, Холанд, Нуса, Шельдеруп.

Тўртта ўйиндан сўнг Португалия терма жамоаси 12 очко жамғариб, 4-гуруҳ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Норвегия эса уч очко тўплаган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›