UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  122 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:30Испания кубоги. "Атлетико" ва "Барселона" финал учун жангга киришишди (онлайн ҳисоб)  30 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  2 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 23:12Италия кубоги. "Милан" – "Интер". Дерби учун таркиблар аниқ  2 23:06АПЛ. "Ливерпуль" – "Эвертон". Таркиблар аниқ!  1 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  45 17:22DAZN Франция Лига 1 чемпионати ўйинларини кўрсатиш бўйича шартномани бекор қилмоқчи  0

Мирзоҳид Ғофуров: "Иккита дурангдан сўнг "Андижон" билан ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт" Янгиликлар

Мирзоҳид Ғофуров: "Иккита дурангдан сўнг "Андижон" билан ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт"

ОКМК билан ўйиндан кейин "Нефтчи" клуби ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуровнинг фикрларини тингладик.

- "Нефтчи" жамоаси 17-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини "ОКМК" жамоасига қарши ўтказди ва дуранг қайд этди. Ушбу қизиқарли учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Учрашув оғир ўтди, жамоамиз мавсум бошидан буён мағлубиятга учрамай келаётганлиги, шу сабабли бизга қарши барча жамоалар икки ҳисса куч билан ҳаракат қилиб, мағлубиятга учратишни хоҳламоқда. ОКМК билан учрашувда "Нефтчи" рақибдан анча фаол ва ҳужумкор ўйнади. Аслида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, лекин айрим сабабларга кўра муваффақиятга эриша олмадик.

- Учрашувнинг 53-дақиқасида сизга нисбатан рақиб ҳимоячиси қўпол равишда қоидани бузди, аввалига бош ҳакам тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатиб футболчини майдондан четлатди. Бироқ VAR тизими орқали вазиятни ўрганиб, қизил карточкани бекор қилди. Ушбу вазият бўйича фикрингиз...
- Ўша вазиятдаги қўполликни иккинчи даражага қўйиб турайлик, агар шу вазиятда мен Ислом Тўхтахўжаевдан ўтиб кетганимда биз учга бир вазиятга чиқиб бориб гол уришимиз мумкин эди, шу вазиятдаги кичик фолни ўзи ҳам сариқ карточкага тенг вазият бўлганди. Лекин у ерда рақиб ҳимоячиси қўполлик билан бир қаторда оёқнинг ҳимояланмаган жойига бутсининг таг қисми билан зарба берди. Бу вазиятда бош ҳакам қизил карточка кўрсатиши керак эди.

- “Нефтчи” Суперлигада мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди, ғалабага етаклаб келаётган бош мураббий Виталий Левченко ҳақида нима дея оласиз...

- Қўлга киритаётган ижобий натижаларимизда бош мураббийимиз Виталий Левченконинг ҳиссаси катта. Тажрибали мутахассис ўз футбол фалсафасини сингдириб, бизни аҳил жамоага айлантирди, умуман олганда яхши мураббий. Ўйлайманки, ушбу мутахассис ўзбек футболига янгиликлар олиб кирмоқда. Жамоамизнинг мағлубиятсиз ўйинларни давом этираётганлиги бош мураббийнинг қандай савияда эканлигини кўрсатиб турибди.




- Сиз Лутфулла Тўраевдан кейин "Нефтчи" жамоасини сардори ҳисобланасиз, бу қанчалик масъулият талаб этмоқда.

- Жамоамизда масъулиятни ҳамма бирдек тушуниб турибди, албатта сардорлик боғичи остида ўйнашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Учрашув ҳаками билан мулоқот қилиш ва ўйинчиларни олдинга чорлаш каби босимлари мавжуд.

- "Нефтчи" жамоаси кейинги турда водий дербисида "Андижон" жамоасини қабул қилади, жамоа суперлигадаги мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими?

- Водий дербиларида жамоалар Суперлиганинг қайси поғонада бўлишидан қатъий назар бор кучлари билан ҳаракат қилишиб, мухлисларини хурсанд қилишни хоҳлашади, навбатдаги дерби ҳам шундай ўтишига аминмиз. Ўйлайманки, ушбу учрашуда жамоамиз ғалаба қозона олади. "Нефтчи" сўнги икки турда дуранг қайд этиб, муҳлисларни хафа қилган бўлиши мумкин, шу туфайли ғалаба қозонишимиз керак бўлади.

- "Нефтчи" жамоаси жонкуяр мухлисларига эга, ҳар бир ўйинда қўллаб-қувватлаб келаётган ишқибозларга тилакларингиз...

- Албатта, жамоамизнинг қайд этаётган натижаларда уларнинг ўрни беқиёсдир. Шу ўринда мухлисларимиздан 31 августдаги "Андижон" жамоаси билан бўлиб ўтадиган водий дербисида қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан.


Нодирбек Абдуллаев
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика