UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  0 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:54"Ал Ҳилол" - "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда, Неймар эса захирада  2 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 21:00"Ал Аҳли" - "Ал Шорта"  0 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  3 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  2 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  55 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Миржалол Қосимов: "Яна ўша эски хатолар қимматга тушди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Яна ўша эски хатолар қимматга тушди"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Фулад" (1:1) учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

- Ўйин ҳақида нима дея оламан. Яна ўша эски хатолар қимматга тушди. "Ал Жаиш"га қарши ўйиндаги бўлгани каби битта футболчи уч-тўрт нафар футболчимизни алдаб гол урди. Айрим футболчиларимиз оддий хатоларга йўл қўйишди. Агар гуруҳдан чиқишни истасак бундай хатолар қилиш керак эмас. Майдонга тушгандан сўнг бор кучи билан ҳаракат қилиш керак, бугунгидек эмас, - дейди Қосимов.

- ОЧЛда фақат кучли клублар ўйнашади, бундай савияда бундай хатоларга йўл қўйиб бўлмайди. Яна бир нарсани унутмайлик, бизда мавсум энди бошланмоқда. Эронда эса иккинчи давра кетмоқда. Ҳали ҳеч нарса бой берилмади. Кейинги ўйин биз учун охирги имконият бўлади.

- Ҳозир футбол битта жойда турмаяпти. Югурмаган футболчи пул топа олмайди. Олдин "ётиб" ҳам футбол ўйнай олиш мумкин эди. Ҳозир ундай эмас. Бугун захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишмади.
 
- Пардаевда ҳам, Шодиевда ҳам имкониятлар бўлди. Аммо тўп билан муомалада хатолар бўлди. Баҳодир рақиб жарима майдони ичида яхши ўйнайди. Аммо бугун кучли рақибга қарши ўйинда тан олиш керак ўйини чиқмади. Майдонга тушгач барча ўз ҳиссасини қўшиш керак. Шу боис ҳам жамоавий ўйин дейилади.

- Ғалаба қозона олмадик, бундан хурсанд эмасман. Ғолиб бўлганимизда имкониятимиз ошиб кетарди. Бугун уч очко учун тушгандик. Сўнгги дақиқаларда урган голимиз бизга умид қолдирмоқда. Лекин дурангдан қониқмадим.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика