UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Расман: Омар Мармуш – "Манчестер Сити" футболчиси!  5 13:50Рональд Араухо "Барселона" билан яна 6 йилга шартнома имзолайди  4 13:21Винисиус "Реал" сафида 100 талик довондан ўтди  5 13:03Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ"  28 12:41Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"  2 12:23U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Хитой, Таиланд билан бир гуруҳдан жой олди  8 11:22Постекоглу: "Биз жароҳат туфайли ҳаттоки таржимонимни ҳам йўқотдик"  2 11:09Бизга "Юлдузлар фабрикаси" ярашади  15 10:26"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади  1 09:35"Ал Аҳли" Винисиус Жуниор учун 350 миллион евро таклиф қилишга тайёр  13 09:05“Машъал” жамоасининг украиналик ёрдамчи мураббийи Микола Тишченко клубни тарк этди  0 08:40Про-лига дебютанти ўз етакчиси билан шартномани узайтирди  0 08:15"Бунёдкор"дан кетган дарвозабон фаолиятини Осиёда давом эттиради   2 07:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   47

Миржалол Қосимов: "Яна ўша эски хатолар қимматга тушди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Яна ўша эски хатолар қимматга тушди"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Фулад" (1:1) учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

- Ўйин ҳақида нима дея оламан. Яна ўша эски хатолар қимматга тушди. "Ал Жаиш"га қарши ўйиндаги бўлгани каби битта футболчи уч-тўрт нафар футболчимизни алдаб гол урди. Айрим футболчиларимиз оддий хатоларга йўл қўйишди. Агар гуруҳдан чиқишни истасак бундай хатолар қилиш керак эмас. Майдонга тушгандан сўнг бор кучи билан ҳаракат қилиш керак, бугунгидек эмас, - дейди Қосимов.

- ОЧЛда фақат кучли клублар ўйнашади, бундай савияда бундай хатоларга йўл қўйиб бўлмайди. Яна бир нарсани унутмайлик, бизда мавсум энди бошланмоқда. Эронда эса иккинчи давра кетмоқда. Ҳали ҳеч нарса бой берилмади. Кейинги ўйин биз учун охирги имконият бўлади.

- Ҳозир футбол битта жойда турмаяпти. Югурмаган футболчи пул топа олмайди. Олдин "ётиб" ҳам футбол ўйнай олиш мумкин эди. Ҳозир ундай эмас. Бугун захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишмади.
 
- Пардаевда ҳам, Шодиевда ҳам имкониятлар бўлди. Аммо тўп билан муомалада хатолар бўлди. Баҳодир рақиб жарима майдони ичида яхши ўйнайди. Аммо бугун кучли рақибга қарши ўйинда тан олиш керак ўйини чиқмади. Майдонга тушгач барча ўз ҳиссасини қўшиш керак. Шу боис ҳам жамоавий ўйин дейилади.

- Ғалаба қозона олмадик, бундан хурсанд эмасман. Ғолиб бўлганимизда имкониятимиз ошиб кетарди. Бугун уч очко учун тушгандик. Сўнгги дақиқаларда урган голимиз бизга умид қолдирмоқда. Лекин дурангдан қониқмадим.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика