UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  10 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  26 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0

Миржалол Қосимов: "Таркиб ва тактика танлашда хато қилдим" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Таркиб ва тактика танлашда хато қилдим"

Ғузорда “Шўртан” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида ўтган учрашув якунига етгач, дастлаб журналистларга ўз фикрларини меҳмонлар устози билдирди.
Ғузорда қийин учрашув ўтказдик. Негаки, “Шўртан” ҳам ўзига хос жамоа ва буни ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Шундай бўлса-да, чемпионлик учун кураш олиб бораётган жамоа сифатида рақибга очко улашишга ҳаққимиз йўқ эди. Афсуски, бугун ўзимиз учун қимматли бўлган очколарни бой бердик. Лекин олдимизда ҳали ўйинлар бор ва биз навбатдаги учрашувларда максимал даражада ҳаракат қилиб борамиз.

-Бугун “Бунёдкор”нинг ғалаба қозонишига нима етишмади?
-Энг биринчи галда таркиб ва ўйин тактикасини танлашда хато қилдим. Кейин эса йигитларни ўйинга яхши тайёрлай олмадим. Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган “Бунёдкор”га қарши ҳар қандай жамоа бир неча карра ортиқча куч билан тўп суришга, қаршилик қилишга интилади. Бугун биз “Шўртан” жамоаси мисолида бу ҳолатга яна бир бор гувоҳ бўлдик.

-Очко йўқотилиши шогирдларингиз кайфиятига қанчалик тарзда салбий таъсир кўрсатиши мумкин?
-Аввало ўтган ўйинни тезроқ унутишга ҳаракат қиламиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Йигитларни кайфиятини кўтарган ҳолда навбатдаги учрашувларга ҳар доимгидек тайёргарликни сусайтирмай олиб борамиз. Олдимизда чемпионатнинг “Навбаҳор”га қарши ўйини ва мавсумнинг энг муҳим беллашувларидан бири – мамлакат Кубоги учун “Насаф” билан “тўқнашувимиз” кутиб турибди. Бунга йигитлар билан профессионал тарзда ёндошиб, иш олиб борамиз.

-Мутахассис сифатида аутсайдерлар қаторида бораётган бугунги рақиб жамоанинг ҳолатини қандай баҳолайсиз. Нима деб ўйлайсиз “Шўртан” олий лигада қолиш масаласини ижобий ҳал қила оладими?
-Ташқаридан баҳо бериш осон иш эмас. Шунга қарамай “Шўртан”нинг ўйини менга ёқди. Таркибда яхши футболчилар борлиги кўриниб турибди. Аммо жамоа сўнгги ўйинларда қимматли очколарни бой бериб қўйди. Мисол учун ўз майдонида “Динамо” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” ва сафарда “Бухоро”га мағлуб бўлди. Бундай ҳолатда тезроқ чиқиб кетилса ва кейинги учрашувларда бугунгидек ўйин намойиш этилса, “Шўртан” элитада қолиш масаласини ўзи учун ижобий ҳал этиши, албатта мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика