UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  1 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  5 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  6 17:30"ФарДУ" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  13 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  2 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  8 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  3 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1

Миржалол Қосимов: "Ал Жаиш" устидан ғалаба қозонишимиз керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ал Жаиш" устидан ғалаба қозонишимиз керак"

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал-Жаиш” (Қатар) учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда ярим ҳимоячи Карлес Кото қатнашди. 

"Эртага "Ал Жаиш" устидан ғалаба қозонишимиз керак. Қатарликларнинг кучига яхши баҳо берган бўлардим. Гарчанд, рақибларимиз сафида бир қатор Қатар фуқаролигини олган футболчилар бўлсада, биз ўз майдонимизда бўладиган иккита ўйинда максимал очко олишимиз ва турнир жадвалидаги мавқеимизни яхшилаб олишимиз керак", - дейди Миржалол Қосимов.

- Ўйинга режангиз қандай?
- Тўп ўз назоратимизга олишимиз керак. Араблар ҳам тўпни ўзларида узоқ сақлаб, рақибнинг асабига тегишни хуш кўрадилар. Энг муҳими оддий вазиятларда хатога йўл қўймаслигимиз керак.

- "Ал Жаиш"ни "Насаф"ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратганлиги сизни ҳавотирга соладими?

- Бу ўйинга анча бўлди. Бу гуруҳ ўйини эканлигини инобатга олсак, ҳавотирга тушмаслигимиз керак. Қолаверса жамоамизни ОЧЛда кўп маротаба иштирок этганлиги фойда  бериши табиий. Бизнинг футболчиларимиз "Насаф"га нисбатан халқаро майдонларда кўп ўйин ўтказишганлиги қўл келиши аниқ.

- Рақиб бош мураббийи Кото ва Рашидовдан хавфсирашини айтди, демакки уларни ёпишга ҳаракат қилади.
- Футбол жамоавий ўйин. Шундай экан бу икки футболчимиздан ташқари қолган йигитларимиз ҳам рақибга ташвиш туғдириши керак.

- Мутахассис сифатида араб футболида ёқтирган жиҳатларингиз борми?

- 2001 йили БАА чемпионатида тўп тепдим. Футбол ҳамма ерда ўсяпти. Араб футболида тезлик ошиб боряпти. Шу билан бирга сифат ҳам. Нафақат техника, балки жисмоний ҳолатларига ҳам катта эътибор қарата бошлашди. Мен футбол ўйнаган кезларим, улар тушликка қадар бошқа ишда, тушдан кейин хобби сифатида лига ўйинларини ўтказар эдилар. Бугунги кунда араб футболи кўплаб ЖЧларга мезбонлик қилиб келяпти.

- "Ал Жаиш"нинг энг хавфли футболчиси сифатида кимни кўрсатган бўлар эдингиз?

- "Фулад" билан ўйинни кўриб, бу жамоада тенг кучга эга иккита таркиб борлигини кўрдим. Авваллари ярим ҳимоянгни кўрсат, мен сенга жамоанг кучини айтаман дердилар. Бугун эса шу гап захира ўриндиғига мос. 4 ва 7 рақамлардаги ўйинчилар анча кучли. Нилмар дейсизми ёки кореялик футболчи, бари кучли. Жамоанинг асосий таркиби ўзгаргани билан, ўйин темпи ва услуби ўзгармаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика