UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  2 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  7 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  12 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  19

Миркомил Мусаев: “Келишилган ўйинлар илдизи билан қўпориб ташланмади” Янгиликлар

Миркомил Мусаев: “Келишилган ўйинлар илдизи билан қўпориб ташланмади”

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида бироз муддат ишлаган Миркомил Мусаев айни дамда шоу-бизнесда “Миллион” жамоасида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Шундай бўлсада Мусаев суҳбат чоғида миллий чемпионатимиз ва терма жамоа иштирокидаги ўйинларни тинмай кузатиб боришини билдириб ўтди. Биз Миркомил Мусаев билан футболимиз ҳақида суҳбатлашдик.

-  Биламизси сиз Лондоннинг “Арсенал” жамоаси мухлисисиз. Ўзбек клубларидан қайси бирини қўллаб-қувватлайсиз?

-  Аслини олганда мен ватанпарварман. Ўзбекистон чемпионатини 1996, 1997 йилдан буён кўриб бораман. Ҳозирги кунларда ишларим кўплиги сабабли стадионларга бора олмаяпман. Лекин ўйинлар якунланганидан сўнг championat.asia сайтига учрашув натижаларидан бохабар бўламан. Энди мухлислик қиладиган жамоамга келсак, бу Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси. “Пахтакорг”га меҳрим бўлакча. Бир пайтлар “Шерлар”нинг мухлислар клубида севимли жамоамизни қўллаб-қувватлаганмиз. Хаттоки Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаев, Нодирхўжа Юлдашев, Беҳзод Назаровлар билан 6 ойча “Пахтакор” матбуот хизматида ишлаганман. Қисқа муддат ишлаган бўлсам ҳам ўша дамлар ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди.


-  “Пахтакор”да бўлган ўзгаришларга қайдай баҳо берасиз?

-  Бундай ўзгаришлар аллақачон бўлиши керак эди. “Пахтакор” халқни юзи ҳисобланади. МДҲ давлатларида ҳам “Пахтакор”нинг ашаддий мухлислари бор, деб ўйлайман. “Шерлар”нинг ишқибозлари жуда ҳам кўп. Лекин ҳозирги кунга келиб (ўзгаришлардан аввал) нисбатан мухлислар бироз камайган бўлса керак. Жамоада мураббийлар алмашинуви бўлди. Мураббийлик постига Жасур Абдураимов келганидан сўнг “Пахтакор” қуйи поғонадан юқорига кўтарилди. Натижа ижобий тарафга ўзгарди. Ҳозирги бўлган ўзгаришлар барча футбол мухлисларини ҳайрон қолдирган бўлса ажабмас. Ўзгаришларни эшитиб шаҳсан ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Бундай ўзгаришлардан нафақат “Пахтакор” балки бутун бир ўзбек футболи ютади.

-  Ҳозирги кунда миллий чемпионатимиз қай даражада, деб ўйлайсиз?

-  Миллий чемпионатимиздаги ўйинларни барчасини тўлиқ кўра олмаяпман. Бизни телевидения тўлиқ барча ўйинларни кўриш имконияти йўқ. Агарда тунги эфирда ёзиб олинган ҳолда намойиш этилса ўшандагина кўриб қолишимиз мумкин. Ҳозирги пайтда чемпионатимиздаги ўйинлар жуда ҳам кескин тарзда кетаяпти. Олдин ким ғалаба қозониши ва ҳисобларни таҳмин қилиб айтса бўларди. 1-2 йил олдин ҳам мисол учун ўйиндан олдин ҳисобларни айтса бўларди. Ҳозирги кунга келиб футбол Федерациямиз томонидан келишилган ўйинларни олдини олиш, бундай ўйинларни тўхтатиш борасидаги ишлар қисман ўз самарасини бергандир. Лекин тўлиқ илдизи билан қўпорилиб ташланди, деб ўйламайман. Балки бу нарса ҳам буткул йўқолиб кетар. Самарқанднинг “Динамо” клубини олайлик, ушбу жамоа биринчи лигага чиққанидан сўнг ўр таркибига бир қатор ёш футболчиларни қўшиб олди. Бундай таркиб билан етакчи жамоаларга қарши бундай ўйин кўрсатишаётганига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Бир пайтлар Тошкент вилоянинг “Дўстлик” жамоаси Самарқанд клуби билан чемпионлик учун кураш олиб борган. Ўшанда “Дўстлик” чемпион бўлган эди. Асосийси ҳалол ўйин билан ғалаба қозонса биз ўша тарафдамиз.

-  Стадионларимизга мухлислар ташрифи жудаям камайиб кетган. Шунинг сабаби нимада?

-  Бунга бир қанча сабаблар бор. Мана шу муаммони бартарф этиш ва мухлисларни стадионга қайтариш йўлида ҳар сафар йиғилишлар ўтказилади. Чемпионат бошланмасидан олдин тақвим тузилади. Айрим сабабларга кўра ушбу тақвимда ўзгаришлар юзага келади. Иш бор жойда камчиликлар бўлади.  Лекин бу даражада эмасда. Бу нарса бизда ҳар йили такрорланиб борилади. Кўпчиликни медасига ҳам тегиб улгурди. Асосийси бу ерда жабрдийда мухлислар бўлади. Мисол учун ўйин вақти, эрта қўйилади. Ўзбек халқи давлат хизматида бўлмаса ҳам хусусий ишхоналарда ишлайди. Барча билса керак ФИФАнинг ўзини талаблари бор. Мисол учун стадионлардаги қулайликлар, чироқларнинг талабга жавоб бериши вахоказо. ОЧЛда иштирок этадиган жамоаларимизнинг стадионлари талабга жавоб беради. Мени фикримча ЎФФни ҳам ўзига яраша талаблари бўлиши керак. Менимча учрашувлар 20:00га белгиланса ўринли бўларди, деб ўйлайман. Чунки Европадаги ўйинларнинг кўпчилиги 20:00га белгиланади. Шаҳсан ўзим Европага бориб футбол стадионларига ташриф буюрдим. У ерда ўйин вақти 20:00га белгалинган. Одамлар ишдан чиқиб футбол кўргани стадионга ташриф буюришяпти. У ерни стадионлари хавас қилса арзилулик даражада. Бизда ҳам ўйин вақтини 20:00га белгилаб стадион атрофида мухлисларни стадионга чорлайдиган қандайдир акциялар ўтказиш керак. Шунда натижа ижобий кўриниш олиши мумкин. Хоҳлаймизми йўқми ҳар бир жамоани ўзининг мухлиси бўлади. У жамоа хоҳ ғалаба қозонсин хоҳ мағлубиятга учрасин. Ҳақиқий мухлис жамоасини оғир кунида ёлғизлатиб қўймайди.


-  Ўйин вақти масаласи ҳақида гапириб ўтдингиз. Охирги маротаба учрашув вақти 16:00 ёки 17:00га белгиланган ўйинни айта оласизми?

-  Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон кубоги финал учрашуви 13:00да бўлиб ўтди. Қоқ тушлик вақтида футбол кўриш учун стадионга ким тушади? Мухлисларни кўтариб, судраб олиб бормоқчи бўлсангиз ҳам соат 13:00да стадионга келмайди.

-  Юқорида стадионлар атрофид акция ўтказиб керак дея таъкидлаб ўтдингиз. “Пахтакор” акция ўтказмоқда. Лекин шундай бўлсада мухлислар кутилганидек стадионга ташриф буюрмаяпти...

-  Қарс ҳам икки қўлдан чиқади. Биринчидан жамоанинг ҳозирги пайтдаги ўйин савияси мухлисларнинг талабига тўғри келмаяпти. Бу ҳозирги пайтда. Кейинчалик жамоаларнинг кучайиш пайти келар. Латерея ўйнаб мухлисларни стадионга жалб қилиш асосий йўл деб ўйламайман. Шунда ҳам стадионга ташриф буюрадиганлар асл футбол мухлиси бўлмайди. Мисол учун шаҳсан ўзим лотереяда ғолиб бўламан деб стадионга бормайман. Убу нарса ютволар эканман деб стадионга борган мухлис футболнинг ашаддий ҳақиқий мухлиси эмас. Битта мошина совға қилишни имконияти бор экан бошқа тарафларни ҳам ўйлаб кўрса бўлади. Сумма кичкина эмас. Мисол учун 1та нарсани 100та совғага айлантирса ҳам бўлади. Лекин арзигулик совға бўлади. Тўғри, у ерда фақат автомобил қўйилмаган. Қимматбаҳо уяли алоқаси, футбол тўплари вафутболкалар совринли ўйинга қўйилган. Мухлисларни стадионга қайтариш учун ҳар бир жамоа йилилк абономент жорий қилиши керак.

-  Сизга бир савол бераман фақат биз Англия эмасмиз демайсиз. Билсангиз АПЛнинг айрим ўйинлари 12:00 ёки бўлмасам 13:00да бўлиб ўтади. Бизнинг вақт билан 16:00 ёки 17:00да учрашув бошланади. Балки иш куни эмасдир, лекин стадион мухлислар билан тўлмоқда...

-  Сиз у ер Англияда демайсиз деб олдимга мажбурият қўйиб қўйдиз (кулиб). Лекин бу нарсага шунчаки кўз юмиб кетиб бўлмайди. Даража умуман бошқа-бошқа. Бизни футбол Федерациямиз ташкил топгандан бери чемпионат тақвими ўзгармасдан битта вақтда белгиланиб келганда, айрим ўйинларимиз ҳалол бўлганида, топ футболчиларимиз бўлганида стадионларимиз мухлислар билан тўлиб турарди. Ўзбек халқи болажон эканлигини барча яхши билади. Авваллари стадионда ўғлини кўтариб турган оталар кўп бўларди. Биз у пайтда мактабдан қочиб футбол кўриш учун стадионга борар эдик. 1998 йили МҲСК жамоаси бўларди. Муҳтор Қурбонов, Нўмон Ҳасанов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Бахтиёр Қамбаралиев каби моҳир футболчиларни ўйинларини стадиондан томоша қилардик.

-  Сиз мухлисларни қайтариш учун ўзингиз қандай йўл тутган бўлардингиз ёки бирон-бир таклифингиз борми?

-  Агарда Федерацияда ишлаганимда ёки бўлмасам ўша ердаги комиссияни ичида бўлганимда ўзимни таклифларимни билдирган бўлардим. Ҳозир ташқаридан туриб унақа қилиш керак бунақа қилиш керак деб гапириш нотўғри бўлади. Бу ўринда ишлаётган одамлар бор. Энди ҳар ким ўз фикрига эга. Ҳар бир жамоанинг ўзига яраша мухлислари бор. Ўша жамоалар ишқибозларига барча шароитларни яратиб бериши керак, деб ўйлайман. Ҳар бир жамоани ўзини спорт магазини бўлса мухлисалар жамоасининг футболкаларини сотиб олишади.


-  Легионерлар футболчиларнинг ўзбек клубларига келиши мухлисларни стадионларга қайтишига саба бўладими?

-  Албатта сабаб бўлади, агарда ўша келаётган легионер маҳаллий футболчидан бир бош баланд бўлса. Ҳозирги пайтда чемпионатимизда тўп тепаётган футболчиларга қандай қилиб пул сарфлашади билмайман. Ўтган йилги чемпионатда легионерларимиз шунақанги кўп эди. Нимага асосланиб уларга ишонч билдиришган билмайман. Бошқача қилиб айтганда улар пулга тўйиб еб-ичиб кетишган. Футбол ўйнамасдан дам олиб кетса бўлар экан деган фикрга ҳам келишган бўлиши мумкин. Легионер футболчини оёғига қараб туриб қандай футболчи эканлигини билса бўлади. “Қўқон-1912”да Филип Раевац ўйинлари ёқди менга. Бунақа футболчиларни водий аҳли дарров ўзиники қилиб олади (кулиб). Драган Черан “Насаф”да ёрқин ўйин намойиш этмоқда. “Пахтакор”га Юрица Булят нима учун жалб қилинганини халигача билмайман. “Бунёдкор”да ҳам яхши ўйин кўрсатмаган футболчи, деб биламан. Шуни билиб туриб “Пахтакор” нима учун уни сотиб олди билмайман. Аднан Ораховац ҳам маҳаллий футболчиларимиздан бир бош устун эмас.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди 


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика