UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  29 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  378 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  7 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1

Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Албатта, ОЧЛдан кейин узоқ йўл босиб келдик, қолаверса Термизга етиб келдик. Ўйин куни рейс бўлгани учун эрталаб азонда учиб келдик. Кўпчилик футболчилар саҳарликка туриб дам олишмаганди. Термизга келиб 2 соатча дам олишди. Футбол ўйнаганлар яхши билишади, муҳим мусобақадан кейинги биринчи баҳс доим оғир кечади.

Шунга қарамай футболчиларим ҳар жабҳада яхши ҳаракат қилишди. Биринчи таймда ташаббус биз томонда бўлди, гол урдик, Касьянда яхши имконият бўлганди. "Сурхон"га ҳам тан бериш керак, улар охиргача курашишди. Менимча сўнгги сонияга қадар мухлисларни ҳаяжонда ушлаб туришди. Ўйлайманки бугун ҳақли тарзда ғалабага эришдик. Кейинги ўйинларда "Сурхон"га омад тилайман.

- АГМК Суперлигада бу мавсум чемпионлик учун курашадими?

- "Жўжани кузда санаймиз" дейишадику. Биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўриб, мухлисларимиз учун ҳаракат қилиб, ғалаба учун курашамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика