UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  9 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

Миржалол Қосимов: "Қўрқиб ўйнагандан кўра, футболни йиғиштириб қўйган маъқул" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Қўрқиб ўйнагандан кўра, футболни йиғиштириб қўйган маъқул"

Суперлиганинг 6-тури доирасидан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

Авваламбор Рамазон Ҳайити билан ўзбек халқини табриклайман. Бир-бирига муносиб жамоалар майдонда тўқнаш келди. Қолаверса, "Пахтакор" Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони саналади. Иккала жамоада ҳам ғалаба қозониш учун имкониятлар бўлди, бироқ охир-оқибат дуранг натижа қайд этилди. Энди Ҳайит кунини уйда нишонлаб, кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

- АГМК, умуман ўзбек клубларида "Пахтакор"га қарши қўрқув синдроми борми, сабаби "шерлар" бир киши кам бўлиб ўйнаган тақдирда ҳам бошқа жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилишади...

- Бизда ундай синдром йўқ, ҳар бир жамоанинг ўз режаси, йўналиши мавжуд. Биз ҳам ғалаба учун майдонга чиққандик. Лекин бир нарсани ёддан чиқармаслик керак, энг кучли футболчилар "Пахтакор"да жам бўлган. Қўрқиб ўйнагандан кўра, футболни йиғиштириб қўйган маъқул. Жамоа чиндан кучли, бекордан-бекорга ОЧЛда иштирок этмади. Шу боис тўғри таққослаш қилган маъқул.

- "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, ўйин охиридаги 6-7 дақиқада кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Нега шогирдларингиз бунча йўл қўйиб берди?

- Тўғриси, бунга ўзим ҳам тушунмадим. Шогирдларимга танбеҳ ҳам бердим. Ёдингизда бўлса, Намангандаги кубок баҳсида ҳам тезкор қарши ҳужумда тўп ўтказиб юборгандик. Уларда шу жиҳат кучли. Бу вазиятларни муҳокама қиламиз. 

- Иккала жамоада ҳам вазиятларни якунлашда муаммолар кўзга ташланди. Умуман олганда, чемпионатда кўзга кўринарли ҳужумчи йўқдек. Ўтган йили бирорта ҳужумчи ўйиннинг ўзидан (пеналтиларсиз) 10 тадан кўп гол уролмади. Сўнгги йилларда юзага келган мана шу муаммо ҳақида нима дея оласиз?

- Бугун ҳам "Пахтакор" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди. Футболчиларимизда имкониятлар бўлди. Бизда ҳужумчи кам. Ўзбек футболида чиндан ҳам бундай ҳужумчи йўқ. Футболчи ҳам бир дарахт. Уни парваришлаш керак. Тинимсиз меҳнат орқали юқори даражага эришиш мумкин, дейди Қосимов.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика