UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  8 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  16 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  6 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  9 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Миржалол Қосимов: "Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган АГМК - "Нефтчи" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди. Муҳими, керакли 3 очкони қўлга киритдик. Суперлигада осон ўйин қолмаган. Гарчи "Нефтчи" жамоаси жадвалда пастки ўринларда бўлсада, жамоа анча шаклланган ва кучли рақиб. Яхши футболчилар йиғилган, тажрибали мураббийга эга. Биз бугунги баҳсда ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Ўйлашимча, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйин давомида футболчилардан тезроқ ҳаракатланишни сўрагандим. Шу туфайли оддийроқ вазиятларда кўпроқ тўп йўқотдик. Рақиб ҳам яхшигина қаршилик кўрсатди. Бугун ҳеч бир жамоа ёмон ўйнамади. Хусусан жамоамиз ҳам яхши ҳаракатланди. Очиқ, ҳужумкор футбол бўлди. Шу ўринда мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Буёғига жамоа кичик таътилга чиқади. Кейинчалик мавсумнинг қолган қисмига тайёргарликни давом эттирамиз.

Футболда кутилмаган ва қизиқарли ҳолатлар кўплаб учраб туради. Касьян ва Сия ажойиб имкониятлардан фойдалана олмади. Мен улардан бугун тезроқ ҳаракатланишни талаб қилганим туфайлими, балки улар юзага келган имкониятларни тезда ҳал этишга шошилишгани ҳам вазиятларни голга айлантиришда панд берган бўлиши мумкин. Голларимиз меҳнат эвазига, қийинчилик билан юзага келди. Биринчи голдан кейин эса ўз дарвозамиздан осонгина тўп ўтказиб юбордик. Бу ҳам биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Йигитлар консентрацияни йўқотишди. Биз улардан диққатни жамлашни талаб қиламиз. Ўша гол руй берган вазиятда футболчини ярим ҳимоячиларимиздан ҳеч ким кутиб олмади. Футболда эса бундай голлар баъзан учраб туради. Ўз олдига катта мақсад қўйган жамоа бундай эътиборсизликка йўл қўймаслиги керак. Қолаверса, жамоамиз футболчилари кетма-кет жароҳат олиши кузатилди. Ўтган ўйинда Алишер Жалилов, кеча Дилшод Аҳмадалиев ва Жиззах билан ўйинда Санжар Турсунов кескин тўқнашувда жиддий жароҳатланганди. Юзага келадиган танаффусда улар сафга қайтишади, деган умиддаман.  

Суперлигадаги тўхталиш юзага келмоқда. Чунки ФИФА кунлари туфайли бу содир бўлмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Осиё чемпионатига қатнашадиган Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига, Осиё Кубоги саралашида иштирок этадиган Ўзбекистон Миллий жамоаси ва ОФК кубогида қатнашадиган "Сўғдиёна" жамоаларига омад тилаб қоламан. Улар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади ва биз уларга мухлислик қиламиз. Июнь ойида гарчи чемпионатда танаффус юзага келсада, ўзбек футболи учун муҳим мусобақалар бўлади. Халқаро майдондаги баҳсларда ҳар учала жамоамизга омад ёр бўлсин", - дея Миржалол Қосимов матбуот анжуманидаги фикрларини якунлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика