UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  21 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  3 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Муҳими керакли натижага эришдик. Бунинг яхши ва ёмон тарафлари бор. Биринчи бўлимда суст ҳаракат қилдик. Оддий вазиятларда хатога йўл қўйдик. "Андижон" жамоаси қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилади. Биринчи голни ўз хатомиз эвазига ўтказиб юбордик. Иккинчи гол қарши ҳужум эвазига юзага келган пенальти орқали урилди.

" Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли ўйинчиси бор, бу албатта мухлислари. Бу стадионга келадиган ҳар бир жамоага осон бўлмайди. Иккинчи бўлимда керакли натижани қайд эта олдик. 3 очко қолади, ўйин эсдан чиқади.


- Жамоангиз 2:0 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтда нималарни ҳис қилдингиз?

- Қанақа ротация қилиш ва кимни захирага олиш ҳақида ўйладим. Иккита гол ўтказиб юборганимиздан сўнг тезкор жавоб голини киритдик. Бу бизда ишонч пайдо бўлишига сабаб бўлди.

- Бугун жамоангиз барибир ғалаба қозона олишини мураббийлик ҳиссиётлари билан сездингизми?

- Танаффусда йигитларга шу ҳақида айтдим. Йигитларга ишонгандим. Бошиданоқ ғалаба учун келгандик. Бу саволингиз кимдадир нотўғри кайфиятни уйғотиб қўйиши мумкин.

- "Андижон" жамоаси биринчи бўлиб 2 та гол уришини кутганмидингиз?

- Қизиқ саволларни бераяпсизлар. Ўйинга тайёргарлик кўрганда ҳар бир вазиятга тайёр туриш керак. Олимпия терма жамоамиз Миср билан ўйинда ҳимоячи тўпни узоқлаштирмоқчи эди, тасодифан гол бўлиб кетди. Футболда кутилмаган ҳодисалар кўп бўлади.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика