UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  0 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  11 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  19 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6

Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"

Суперлига 10-туридан ўрин олган ОКМК - "Нефтчи" (2:2) баҳсидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин эди. "Нефтчи"нинг салоҳиятидан хабардор эдик. Муросасиз кечган баҳсда дуранг қайд этилди. Ғалаба қозонишимиз ва мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ. Дарвозабон қутқармаса қийин. Биринчи голда Азиз майдон марказида тўпни йўқотди. "Нефтчи" иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланишини билардик. Энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак" - деди Миржалол Қосимов бугунги баҳс ҳақида.


- Дарвозабон бугун хатога йўл қўйди. Чемпионлик учун курашаётган жамоада дарвозабонлар кетма-кет хатоларга йўл қўймоқда. Иккинчи даврадан аввал янги дарвозабон излайсизларми?


- Мен ўйнаган даврларда иккинчи дарвозабон 30 ёш бўлар эди ва асосий таркибдан жой ололмасди. Ҳозир эса барча талаб қилаётганидек ёшларга имконият беряпмиз. Ёшларга эса барқарорлик етишмайди. Мен ўйнаган вақтларда захирадаги дарвозабонларнинг ёши катта бўлар эди. Сиз айтишингиз мумкин, сиз ўйнаган давр бошқа эди деб, аммо футбол ўзгармаган-ку. Нима ҳам дердим. Айбсиз инсоннинг ўзи йўқ. Дарвозабонни айблаб қўйиш нотўғри. Сабаби ҳужум бошида тўпни йўқотдик ва хатога йўл қўйдик.


- Барибир дарвозабон ҳам хатога йўл қўйди, менимча...


- Бу сизнинг фикрингиз. Вазиятни тўлиқ баҳоласак, ҳужум стартида Азиз тўпни йўқотган эди. Ўзи жамоада барча масъулиятли бўлиш керак. Ёш футболчилар кўп хато қилишади. Тажриба орттириш учун эса йиллар керак. Мисол учун, Игорь Акинфеев каби "вундеркинд"лар жуда кам.


- Майдонга тушган дарвозабоннинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?


- У ҳали жуда ёш. Шундай ўйинлар орқали тобланади. Унинг ўйини ҳақида ҳеч нима демайман. Ҳимоячилар кўп вазиятларни бартараф этишди. У ишлашда давом этиши керак. Унга жуда катта мотивация берилди. Захира ўриндиғида уйқусираб ўтирган эди ёнимда. Захирада қолган футболчи ҳам майдондагилар билан ҳамнафас бўлиши керак.


- Жамоангиздаги легионер футболчилардан кўнглингиз тўлмаяптими?


- Йўқ, тўлмаяпти. Ҳозиргина бир футболчига дакки бердим. Захира ўриндиғида бемалол ўтиргани учун. Футболчининг ўзида хоҳиш бўлиши керак.


- Охирги бешта ўйиндан буён "Нефтчи"ни мағлуб эта олмаяпмиз...


- Бу ҳаёт. Бу сизлар учун статистика, мен учун эса тажриба.


- Бугун ОКМК бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?


- Биз биринчи ўринга чиқиб олдик.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика