UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  0 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  4 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Миржалол Қосимов: "Ал Ҳилол" кучли жамоа, лекин ҳеч ким мағлубиятлардан суғурталанмаган" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ал Ҳилол" кучли жамоа, лекин ҳеч ким мағлубиятлардан суғурталанмаган"

Осиё Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасидаги АГМК - "Ал Ҳилол" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимовга иштирок этди. Унга ҳужумчи Зафар Полвонов ҳамроҳлик қилди.

"Авваламбор, Ассалому алайкум. Эртанги ўйин жуда ҳам муҳим. Қолаверса, гуруҳдаги тўртта жамоада ҳам имконият бор. Барча жамоада биринчи ўринга чиқиб олиш учун имконият мавжуд. Танганинг иккинчи тарафи, эртанги баҳсда очко йўқотилиши мусобақадаги имкониятларни йўққа чиқаради. Биз охиригача ҳаракат қилиб, имкониятдан фойдаланишга интиламиз. "Ал Ҳилол" билан учрашувда натижа учун курашамиз", – Миржалол Қосимов. 


 


— "Ал Ҳилол" билан дастлабки ўйинда дуранг қайд этгансизлар. Рақиб ҳақида маълумотлар етарли. Бу жамоангизга эртанги баҳс олдидан устунлик бериши мумкинки? Шунингдек, жамоа 12 кун ичида бешинчи ўйинда майдонга тушади. Жисмоний толиқиш қанчалик сезилади?

— "Ал Ҳилол" жуда ҳам кучли жамоа. Лекин охирги турда улар "Истиқлол"га ютқазишди. Умуман футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. "Ал Ҳилол"ни ўрганиб чиқдик, таркибдаги барча футболчилар сафда. Эртага албатта яхши натижа учун ўйнаб, мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Футбол шунақа нарсаки, унда кимдир хато қилади ва бошқа фойдаланиб кетади. Оддий бир кичик элементар хато ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин. Имкон қадар камроқ хато қилиб, имкониятдан максимал фойдаланиш лозим. Ўйлайманки, эртага жуда ҳам қизиқарли ўйин бўлади. Тўғри, кетма-кет бешинчи ўйин. Балки жисмоний толиқиш сезилиши мумкин. Жамоада ротациялар ҳам қилинади. 



— Матбуотда "Ал Ҳилол" ҳақида танқидлар жуда кўп учрамоқда. Лекин шунга қарамай "Ал Ҳилол" барибир жуда кучли жамоа. Мазкур жараёнлар ҳақида нима дея оласиз?

— "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Футболда ҳеч ким мағлубиятлардан суғурталанмаган. "Истиқлол" "Ал Ҳилол" билан ўйинда жуда ҳам яхши ҳимояланди ва қарши ҳужумда ўйнаб, вазиятлардан фойдаланди. "Истиқлол"га тасанно. Мазкур ўйинни кўриб чиқдик. Аввал таъкидлаганимдек, "Истиқлол" ҳимоясини ёриб ўтиш жуда мушкул. "Ал Ҳилол" ҳам бунга қийналди ва эътиборни ҳужумга қаратган ҳолда ҳимояни эсдан чиқариб, қарши ҳужумларни ўтказиб юборди. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Шуниси билан ҳам қизиқ футбол.  



— "Истиқлол" яхши ҳимояланганини таъкидлаб ўтдингиз. "Ал Ҳилол"га қарши ўйинда эртага жамоангиз ҳам шундай ҳимоявий услубдан фойдаланадими?

— "Ал Ҳилол" билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Чунки рақиб жуда кучли жамоа ва юқори даражадаги ижрочи футболчиларга эга.



"Ҳаммага Ассалому алайкум. Эртанги баҳсда фақат ва фақат ғалаба бизни қаноатлантиради. Ортга йўл йўқ. Инша Аллоҳ ғалаба учун майдонга чиқамиз", – Зафар Полвонов.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика