UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14

Мирислом Ҳасанов: "Ҳаёт давом этади" Янгиликлар

Мирислом Ҳасанов: "Ҳаёт давом этади"

Про-лиганинг 23-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Нурафшон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мирислом Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Бугун ўйин учун йигитларга эътирозим йўқ, улар охирги дақиқаларга қадар курашишди. Ҳаёт давом этади, футбол шуниси билан қизиқ. Афсус, 11 метрлик жарима зарбасидан фойдалана олмалик. Йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. "Нефтчи" - яхши шаклланган жамоа.

- Клубнинг олдиндаги режалари қандай бўлади?
- "Нурафшон" Про-лигада тўртинчи ўринни қўлга киритишга муносиб эмас эди. Якундаги натижа учун мухлислардан узр сўраймиз. Эндиги ўйинимиз уйда "Олимпик" билан бўлади. Бу учрашувда албатта ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Бугунги ўйинда жамоангизга ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Бир оз шошиб қолдик. Мақсадимиз фақат ғалаба эди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Кўрдинглар, биринчи бўлимда ҳам гол уриш учун вазиятларимиз бўлганди.

- Мирислом ака, сиз мавсумнинг кўп қисмини U-18 ёшлар жамоасида ўтказдингиз? Айтингчи, ёш футболчилар орасида клубнинг асосий таркибига номзодлар борми?
- Шу мавсумнинг ўзидаёқ бир-икки тайёр футболчилар бор эди. Ҳозирча уларни майдонга тушириб таваккал қилмадик. Кўрамиз, қайси футболчи ўзини ҳар томонлама кўрсата олса, уни асосий таркибга жалб этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика