UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  2 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  5 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2

Мираброр Усмонов «Навбаҳор» футбол клуби раҳбариятини қабул қилди Янгиликлар

Мираброр Усмонов «Навбаҳор» футбол клуби раҳбариятини қабул қилди

Ўзбекистон футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов 30 июнь куни «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти қабул қилди.
ЎФФ Президенти қабулида бўлиб ўтган учрашувда ЎзПФЛ бош директори Ф.Магаметов, «КИТО интернационал» (Сингапур) компанияси вакили сифатида Ф.Сирожиддинов, Наманган вилоят футбол федерацияси 1-вице-президенти Б.Холмирзаев, «Навбаҳор» футбол клуби президенти Т.Дадабоев, «Навбаҳор» футбол клуби вице-президенти Р.Низамбаев, «Навбаҳор» футбол клуби ижрочи директори Г.Исмаилов, «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Б.Ашурматов, Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Наманган вилояти бўлими директори М.Алиханов ва клубнинг бошқа мутасаддилари иштирок этишди

Йиғилиш кун тартибидан «Навбаҳор» футбол клубига хориждан ҳомий бириктириш ва клуб моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олди. Йиғилишга Ўзбекистон футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов раислик қилди.

ЎФФ Президенти клубда юзага келган молиявий муаммоларни ечишда биринчи навбатда мураббий ва футболчилардан бўлган қарздорликни бартараф этишга аҳамият қаратиш кераклигини таъкидлади: «Клубда юзага келган молиявий муаммоларни бартараф этилишида Сингапурнинг «КИТО Интернационал» компанияси томонидан ҳомийлик маблағлари ажратилади. Бунга жавобан «Навбаҳор» жамоаси мамлакат чемпионатининг иккинчи даврасини муносиб тарзда ўтказиб, ҳомийлар ишончини оқлаши талаб этилади. Ана шундагина икки томонламали ҳамкорлик муваффақиятли тарзда давом этади», - дея таъкидлади ЎФФ Президенти.

Кун тартибидан ўрин олган иккинчи масала борасида сўз юритган М.Усмонов «Навбаҳор» футбол клубининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Наманган шаҳрида жойлашган «Спорт» меҳмонхонаси ва «Навбаҳор» захира майдонини клуб балансига ўтказиб беришни таклиф қилди. Айни пайтда ушбу иншоотларни таъмирга муҳтожлигини айтиб, уларни тўлиқ қайта таъмирлаш юзасидан харажатлар лойиҳа сметасини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу объектларни қайта таъмирлаш ишларини олиб борувчи қурилиш ташкилоти ҳақида 10 июлгача ЎФФга тўлиқ маълумот бериш вазифасини клуб президенти Т.Дадабаев зиммасига юклади. Шу билан биргаликда таъмирлаш ишларни 2015 йилнинг 1 январига қадар якунлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳам алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш якунида ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов клуб раҳбарияти олдига иккинчи давра бошлангунга кадар мураббий ва футболчилардан бўлган қарздорликни тўлиқ тугатиш вазифасини қўйди.

«Навбаҳор» клуб президенти Т.Дадабоев жамоа аъзолари ва мухлислар номидан кўрсатилаётган амалий ёрдам учун ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга ва жамоанинг янги ҳомийси вакили Ф.Сирожиддиновларга миннатдорчилик билдирди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика